RU

Последние новости

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг" Новости

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг"

Месси Бускетснинг "Барселона"ни тарк этишига муносабат билдирди.

Хабар берилганидек, Серхио Бускетс ушбу мавсум якунида "Барселона"ни тарк этади. Футболчининг ўзи ҳам бу нарсани эълон қилди. Жамоанинг бошқа бир афсонаси Лионель Месси эса ўз қадрдон дўстининг ушбу қарорига муносабат билдирди.

"Майдонда сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим [10 дан] 10 эдинг, Буси. 

Янги босқичда сенга энг яхшисини тилайман. Умуман, ҳар доим сен ва оилангга энг яхшисини тилаб қоламан.

Сенга барчаси – майдондаги ва майдон ташқарисидаги онлар учун раҳмат. Биз сен билан биргаликда жуда ажойиб лаҳзаларни, қийин дамларни бошдан ўтказдик. Бу хотиралар абадий қолади. Қаттиқ қучиб қоламан", -деб ёзади Лионель Месси ўзининг инстаграм саҳифасида. 

Маълумот учун, Серхио Бускетс "Барса" сафида — 3 тадан Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ, 8 карра Ла Лига чемпиони, 3 карра УЕФА Суперкубоги, 7 мартадан Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика