RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  10 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Месси 2018 йилда жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани ҳеч бир футболчи ва клуб қайд эта олмаган Новости

Месси 2018 йилда жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани ҳеч бир футболчи ва клуб қайд эта олмаган

Каталония дербисида “Барселона” “Эспаньол”ни доғда (4:0) қолдирди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Лео Месси жарима зарбаси орқали ҳисобни очди. Диего Лопес тўпни қайтаришга ҳар қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлимда эса Лео унданда узоқроқ масофадан белгилганган жарима зарбасини голга айлантирди.

Эндиликда Мессининг фаолияти давомида жаримадан урган голлари 44 тага етди (Роналдуда 53 та). 2018 йилда у жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани нафақат бирор бир футболчи, балки бирор жамоа ҳам қайд эта олмаган. Мессидан кейинги ўринларда “Леванте” футболчиси Энис Барди (4) ва “Лион” аъзоси Мемфис Депай (3) боришмоқда.

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Месси Ла лигада жарима зарбасидан 19 та гол урди. Сўнгги беш йилда “Ювентус” футболчилари жаримадан 18 та гол киритишган. Аммо бу голлар 6 та футболчи томонидан киритилган – Пауло Дибала (8), Миралем Пьянич (4), Андреа Пирло (3), Карлос Тевес, Погба ва Бернардески (1). Ушбу вақт мобайнида “Барселона” аъзолари жаримадан 24 та гол уришган (19 таси Месси ҳисобида). “Ювентус” -18, “Лион”, “Реал” ва “Рома” -14, “Бавария”-13.

Жорий мавсумда Леонинг Ла Лигадаги голлари сони 11 тага етди. Энди у тўпурарлар баҳсида “Жирона” ҳужумчиси Кристиан Стуанин пешқадамликни бўлишиб турибди. Шунингдек, Месси Испания чемпионатида 13 мавсудан буён камида 10 тадан гол киритаётган илк футболчидир.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика