RU

Последние новости

07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  0 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  53 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  8 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  17 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4

"Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган". Криштиану Роналду атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди Новости

"Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган". Криштиану Роналду атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Криштиану Роналду бошқа клубга ўтиши борасидаги хабарлар ҳақида баёнот берди.

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи атрофида бўлаётган миш-мишларга узил-кесил нуқта қўйди

"Мени яқиндан билганлар ўз ишимга қанчалик меҳр билан ёндашишимни яхши билишади. Камроқ гап ва кўпроқ меҳнат қилиш. Бу шиорга фаолиятим бошидан бери амал қилиб келаман. Аммо, охирги кунлардаги барча гапирилган ва ёзилган нарсаларга ўз муносабатимни билдиришим лозим. 

Матбуот орқали ёзилаётган миш-мишлар мендан кўра, ушбу мавзуга алоқадор бўлган клублар, уларнинг ўйинчилари ва ҳодимларига кўпроқ хурматсизлик саналади.

Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган. "Реал" билан эришган ютуқларим сўзлар ва рақамлар билан, шахсий ва жамоавий совринлар билан, рекордлар ва катта ҳарфлар билан тарихга мухрланиб қолган.

 Буларнинг барчаси "Сантьяго Бернабеу"даги музейда ва ҳар бир мухлиснинг хотирасида абадий сақланади.

Аминманки, ҳақиқий "Реал" мухлислари мени ўз юракларида сақлашади. Мен эса уларни ўзимнинг қалбимда сақлайман. 

Испанияда юз берган ушбу ҳолатга келсак. Матбуотда мени бир нечта клублар ва турли лигалар билан боғлашга ҳаракат қилишди. Ҳеч ким ҳақиқатни аниқлашга урингани ҳам йўқ. 

Атрофимдаги инсонлар мен билан ўйнашишларига ортиқ жим қараб туролмайман. Мен ўз фаолиятимга эътибор қаратишда ва қаттиқроқ меҳнат қилишда давом этаман. Дуч келишим лозим бўлган барча синовларга тайёрман. Қолган нарсалар? Қолган нарсалар - шунчаки қуруқ гап-сўз", -деб ёзади Криштиану Роналду.

Эслатиб ўтамиз, шу  кунларда Криштиану Роналду атрофида жуда кўп хабарлар тарқалганди. Кимлардир уни "Реал"га қайтиши ҳақида ёзса, баъзилар унинг агентлари "Манчестери Сити" билан алоқага чиққани ҳақида маълум қилишганди.



Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика