RU

Последние новости

01:45ПСЖ санкциялардан қўрқди  0 01:16"Бавария" "Реал"га ўтиши кутилаётган футболчига шартнома таклиф қилди  0 00:55Руд ван Нистелрой: "Келажакда МЮ бош мураббийи бўлишни истайман"  0 00:13Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жерардни, "Ал Насср" Лямушини мағлуб қилди  1 23:51Италия термасининг қайдномаси эълон қилинди  3 23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  12 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  2 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  2 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  11

"Менга тўпга 150 марта тегиб ўйналадиган футбол керак эмас". "Реал"ни мағлуб этган "Эйбар" бош мураббийидан ажойиб фикрлар Новости

"Менга тўпга 150 марта тегиб ўйналадиган футбол керак эмас". "Реал"ни мағлуб этган "Эйбар" бош мураббийидан ажойиб фикрлар

Кеча бўлиб ўтган Испания чемпионатининг навбатдаги турида ўртамиёна "Эйбар" сенсацион ғалабага эришди.

Нари борса 30 минг аҳоли истиқомат қиладиган шаҳар жамоаси кимсан "Реал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу боис кечадан бери кўпчилик "Эйбар" ҳақида гапиряпти. Ҳатто бу жамоага мухлислик қилувчилар ҳам топилиб қолди.

Мана шу оддийгина клубнинг бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар. У ўзига хос мураббий. Айтиш мумкинки, "Эйбар" унинг қўл остида анча очиқ ва томошабоп ўйин кўрсатяпти. Хўш, 57 ёшли мутахассис футболни қандай кўради? Келинг, шу ўринда унинг фикрларига қулоқ тутсак.

"Агар мендан "Эйбар"нинг ютуқлари ҳақида гапириб беришимни сўрашса, яхшиси жим туришни маъқул кўраман. Чунки мақтанчоклик кун келиб маъюсликка айланиши мумкин. Ҳаёт баланд-пастлардан иборат, бугун юқорида бўлсангиз, эртага пастга оғиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Шу боис доим эҳтиёт бўлиб гапирган маъқул".

"Менга мақтанишларини ёмон кўраман. Зеро бу ҳеч қачон хатоларни тузатиш учун ёрдам бермайди. Шу боис кетма-кет бир нечта ўйинни ютсак ҳам эйфорияга берилмайман. Ахир қачондир яна мағлубиятни тотиб кўраман-ку. Шунинг учун футболчиларга мақтанманглар деб айтаман".

"Ҳаётда маккор бўлиш керак эмас. Мен доим яхши инсон бўлишга ҳаракат қилганман, лекин бу доим ҳам фойда келтиравермайди. Ишончни сотиб ололмайсан, баъзан эса ҳақиқатгўй инсонни аҳмоққа чиқариб қўйишади. Футболда ҳам шундай. Баъзан сиз нотўғри йиқилиб ҳам пенальти ишлаб оласиз. Лекин бу менинг услубимга тўғри келмайди".

"Отам дурадгор эди. Биз яхши яшардик, эҳтиёждан ортиқчаси керакмасди. Ҳозирги замонавий ҳаётдан фарқли ўлароқ бизга кўп нарса керак бўлмаган. Телевизорни жуда кеч олганмиз, оқ-қора кўрсатарди, кўрса бўладиган кўрсатувнинг ўзи йўқ эди. Шу боис мен футбол томоша қилиш учун барга борардим".

"Футбол ўйнашни энди бошлаганимда ҳеч вақом бўлмаган. Мен ўз йўлимни ўзим топиб олишим лозим эди. Премьерога чиқишга ҳаракат қилаётган "Сестао" таркибида фақат кун ўтиши учун ўйнардим. Кам пул топардим. Аммо сабр қилишга тўғри келган. Бизнинг пайтларда кийим-бош, ўқув-қуроллар авлоддан авлодга ўтарди. Мен умуман бошқача даврда яшаганман. Фақат бир жуфт бутсам бўларди. Йиртилса тикиб бериши учун этикдўзга олиб борардим. Ҳозирги футболчиларда бўлгани каби 8-10та бутсам йўқ эди".


"Пул осмондан тушмайди, уни пешона тери билан топиш керак. Мен болаларимга ҳам шундай тарбия берганман. Улар катта бўлиб ишлай бошлашди. Бахтимга фарзандларимда ҳозир пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Мен эса ҳамон ишлашда давом этяпман, чунки бу менга ёқади. Мен футболсиз ҳеч кимман. Ҳали кўп ўрганишим керак, шу боис нафақага чиқишга шошмаяпман. Турмуш ўртоғим инглиз тилидан дарс беради ва у ҳам шошилмаяпти. Биз оиламиз билан доим келажакка умид билан қараймиз".

"Эйбар"да эскича футболни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик, лекин бу осон бўлмади, чунки футбол ҳар куни ўзгаряпти. Ўзгармаган ягона нарса бу - тўп. Тўп ҳалиям юмалоқ. Бошқа нарсалар ўзгарган. Эсимда, бир пайтлари ўйинимизни ёритгани атиги бир нафар журналист келарди. Ҳозир уларнинг сони нечта: 400та, 500та? Кўряпсизми, ҳаёт нақадар ўзгаряпти".

"Биз VAR бомба бўлади деб ўйлагандик, лекин ундай бўлмади. Қарор қабул қилиш учун кўп вақт кетиб қоляпти. Европа футболи кўпроқ американча футболга ўхшаб кетяпти. Ҳали кўрарсизлар, бир кун келиб мураббийлар бир ўйинда 11 футболчини алмаштира олишади".

"Мени деб жамоадан кетган футболчилар ўзларини яхши тутишган. Мен улардан манзилим томон бирорта ёмон сўз эшитмаганман. Агар улар жамоада қолганида ҳам бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўларди. Мен Бебе ва Гальвесга очиғини айтдим. Йоэль билан эса бошқача вазият юзага келди. У яхши футболчи, фақат асосий таркибда кўп туша олмади. Раҳбарият уни қўйиб юборишни истамади, шу боис шартномасини узайтирдик".

"Янги футболчилар билан шартнома тузиб бўлгач, мен уларнинг мураббий қарорига қандай муносабатда бўлишларига эътибор қаратаман. Улар зарур пайтда захирада ўтиришга тайёрми? Агар йўқ бўлса биз бемалол хайрлашишимиз мумкин. Агар раҳбарият менга энг яхши учта ҳужумчини сотиб олдик деса, мен биз битта ҳужумчи билан ўйнаймиз, қолган иккитасининг нима кераги бор дейман".

"Мен билан ишлаган энг яхши футболчилардан бири бу япониялик Такаши Инуи. У менинг услубимни ҳаммадан тиниқ кўрарди. У жамоага энди келганида испанчани билмасди. Ўтган уч йил давомида ўрганишга кўп интилмади ҳам, бироқ футбол тилини жуда яхши тушунарди".



"Пеп Гвардиола рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни назорат қилишни хуш кўради. Лекин мен бунақа ўйнамайман. Менинг услубим шундай: тўпни олдингми, дарҳол вазият содир этишга урин. Менга тўпга 150 марта тегиб ўйналадиган футбол керак эмас. Мен ундан кўра тезроқ ҳужум қилишни афзал биламан".

"Мен тўп билан муомала қилишни ёқтирувчи жамоаларга қарши ўйнашни ёқтираман. Чунки айнан шу жамоалар менга ўз услубимни кўрсатиш имконини беради. Шунда биз прессинг қўллаймиз ва тўпни тезроқ олиб қўйишга ҳаракат қиламиз. Тўғрисини айтаман, "Барса"ни бу рўйхатга қўша олмайман. Аммо тўп билан муомала қиладиган бошқа жамоаларни кўп марта ютганман".

"Кўпчилик қанотларга эътибор қаратмайди, аммо мен учун қанотлардан унумли фойдаланиш жуда муҳим. Чунки кўп голлар қанотдан узатиб бериладиган тўплар орқали юзага келади. Ҳимоячилар кўпинча эътиборни рақиб ўйинчисига эмас, балки тўпга қаратишади. Марказий ҳимоячи рақибнинг биринчи қадамига қарайди, кейингисига эътибор бермайди. Мен ҳар доим ҳимоячиларга шундай дейман: майдонда қимирламайдиган ягона нарса бу - дарвоза. Шундай экан, ҳимоячи ҳар бир қимирлайдиган жисмга эътибор бериши шарт: тўп, ўзининг жамоадошлари, рақиб футболчилари".

"Сунъий майдонлар пайдо бўлгач футбол буткул ўзгарди. Ҳозир болалар ва ўсмирлар мактабларида бош билан ўйнашни ўргатмай қўйишган. Узоқ масофага тўп узатишлар ҳам камайиб кетди. Ҳозир ҳамма тўпни ўзида ушлашга ҳаракат қиляпти. Бугунги кунда биз фақат ҳужум ҳақида гапирадиган бўлиб қолдик. Ҳеч қайси футболчи тўпни ўзида икки дақиқадан кўп ушлаб тура олмайди. Шарҳловчилар ўйин пайти ҳимоя ҳам футболда муҳим аҳамият касб этишини айтиб кетишса яхши бўларди".

"Менинг 100та ғалабага эришишим учун 300дан кўп ўйин ўтказишимга тўғри келди. Модомики менда мағлубият ва дуранглар кўп экан, демак ёмон мураббийман. Мураббийликни бошлаб олгач давом эттириб кетиш осон эмас. Сени бир пасда кераксизга чиқариб қўйишлари мумкин. Мен Испанияда фақат Премьеродан ташқари бошқа ҳамма профессионал дивизионда зафар қучганман".

"Тўғриси, жуда иримчи мураббийман. Агар жамоам ғалаба қозонса ўйиндан олдин нима иш қилган бўлсам, яна шуни такрорлайман. Масалан, машинамни фақат ўша жойда қолдираман, кийимимни ҳам ўзгартирмайман. Менимча, ҳар бир инсон нимагадир ирим қилади".

"Ўйлайманки, ўлимдан кейин нимадир бор. Сиз 70 ё 80 йил яшаб шунчаки ўлиб кетишингиз мумкин эмас. Нима борлигини билмайман, аммо нимадир бор. "Гуллар" фильмида шундай дейди: "Инсон токи уни хотирадан ўчириб ташлашмагунча мангу яшайди".

Русчадан Х.Холиқов таржимаси.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика