RU

Последние новости

02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  6 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан". Абдихолиқов собиқ клуби билан хайрлашди Новости

"Мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан". Абдихолиқов собиқ клуби билан хайрлашди

Украинанинг "Рух" клуби билан 3 йиллик шартнома тузган Бобир Абдихолиқов инстаграмдаги ўз саҳифасида "Насаф" билан хайрлашди.

"Қадрли "Насаф" клуби мухлислари!
Дастлаб, Сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро "Насаф" Сизлар учун ўйнайди!

Фурсатдан фойдаланиб "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб қоровулгача, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва клуб учун боримни бердим. Ўз голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни хоҳладим.

Фаолиятимни Украинанинг "Рух" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Бундан ташқари Лвов шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Рух" клуби фалсафаси бўйича "Насаф"га ўхшаш экан. Яъни ўсиб келаётган ёш футболчиларга эътибор катта экан. Украина чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчиларнинг давомчиси сифатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман.

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан".

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика