RU

Последние новости

15:13"Турон" — "Қайрат". Тўрт нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда  1 14:32"Сивасспор" — "Адана Демирспор". Таркиблар маълум  1 14:25Самарқандда "Қизилқум" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:48"Интер" етакчиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 13:21"Челси" Евро-2024 юлдузини нишонга олди  3 12:55"Ливерпул"га юлдуз ҳужумчисини сотиш учун 90 млн евро таклиф қилинди  5 12:31Итсуки Урата: "Олға юришимизни шу зайлда давом эттиришга ҳаракат қиламиз"  2 12:14Беҳзод Шамсиев: "Ўйин "Бунёдкор" учун яхши, биз учун ёмон ўтди"  1 11:57Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"  1 11:30Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман"  4 11:11Азизбек Маткаримов: "Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш"  1 10:56АПЛнинг ТОП жамоалари франциялик ҳужумчисига 80 миллион тўлашга тайёр  1 10:28Бразилияни бошқаришга асосий номзод маълум  10 09:54"Барселона" афсонаси оқланди ва қамоқхонадан озод этилди  8 09:28"Бунёдкор" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

Мексикани ўзига қаратган Аббосбек Махсталиев ва Бобур Давлатов ҳозир қаерда? Новости

Мексикани ўзига қаратган Аббосбек Махсталиев ва Бобур Давлатов ҳозир қаерда?

Бу икки футболчини 2010 йил Тошкентдаги Осиё чемпионати, 2011 йил Мексикадаги Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари орқали таниганмиз.

АҚШ, Австралия, Чехия дарвозабонларини ранжитган Аббосбек Махсталиев мундиалдан сўнг "Пахтакор"да 2014 йилгача тўп тепди ва ўша мавсум иккинчи даврасида "Андижон"га йўл олди. Унинг катта футболдаги фаолияти нисбатан маълум вақт барқарор давом этди дея оламиз. Ҳар ҳолда у 2015 йил-2018 йилларда "Нефтчи"нинг муҳим фигурасига айлана олди ва жамоа билан 70 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди. 2019 йил Термизга йўл олган Аббосбек учун бу Суперлигадаги сўнгги клуб бўлди. Кейинги йилларда эса йўлларини ўзи туғилган вилоят жамоаси "Янгиер" билан боғлади. 2021 йил қисқа вақт "Рубин"да ўйнаб келди. Тўп тепар жорий йилда яна яшил майдонда кўриниш берди. "Сирдарё ФА" сафида Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида 2 та беллашувда майдонга тушди. Ўз вақтида "Монако" скаутларини ўзига қаратгани ва нима учун у ерда олиб қолишмагани пастдаги ҳаволада баён қилинган. Собиқ футболчи айни пайтда "Сирдарё ФА"да мураббий сифатида фаолият олиб боряпти. 

Аббос Махсталиев нима учун "Монако"га ўтмаган? Уни Францияга олиб борган агент бор ҳақиқатни айтди 


"Сирдарё ФА" жамоасида яна бир Мексика юлдузларидан Бобур Давлатов ҳаракат қилаётганини билмасангиз керак. Кичик Жаҳон чемпионатида бу икки шоввознинг голлари иккинчи турда АҚШ устидан ғалаба келтирган эди. 2013-2016 йилларда "Рубин-2", бу оралиқда "Жетису", "Актобе" либосларини кийди. Қозонликлар сафида ёшлар лигасида 2017 йил "Нефтехимик"дан Ўзбекистонга қайтган Давлатов иккинчи даврада "Локомотив"га келиб қўшилди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. 2018-2019 йилларда "Насаф"да муҳим ўрин эгаллади ва 30 дан ошиқ учрашувда 5 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 2019 "Нефтехимик"га қайтди. 2021 йилнинг иккинчи даврасини "Металлург"да ўтказган Давлатов 2022 йил Про лигада "Андижон", 2023 йил "Шўртан"да ўйнади. "Сидарё ФА" мавсумнинг иккинчи қисмида Абдулла Деҳқонов, Ихтиёр Маҳрамов, Жавоҳир Назарқулов, Хуршидбек Одилжонов ва Азизбек Болқибоев каби футболчилар билан бир қаторда Бобур Давлатовни ҳам қўшиб олганини эълон қилди. У Биринчи лиганинг 16-турида "Бухоро ФА" дарвозасига гол ҳам урди ва унда жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Бу футболчилар ўзимизнинг йигитлардир. Пайтида голларидан баҳраманд бўлганмиз. Шундай экан бугунги ҳолати, фаолиятига ҳам бефарқ бўлмаслигимиз лозимдир!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика