RU

Последние новости

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  0 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  3 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Мексика-2011 қаҳрамонлари. Жасур Ҳакимов: "Ўсмирларимиздан совринли ўринлардан бирини кутмоқдаман" Новости

Мексика-2011 қаҳрамонлари. Жасур Ҳакимов: "Ўсмирларимиздан совринли ўринлардан бирини кутмоқдаман"

Кечадан бошлаб старт олган БААдаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида аввалги мундиалда иштирок этган футболчиларимиз ўз фикрларини сайтимиз орқали билдириб боради.
Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Панама учрашуви ҳақида "Пахтакор" клуби ва собиқ ўсмирлар терма жамоаси футболчиси Жасур Ҳакимов ўз фикрларини билдириб ўтади.

"Мана шу ўсмирлар жамоамиз жуда кучли шаклланган ва яхши мураббийга эга терма жамоадир. Улардан беммалол совринли ўринлар учун курашувчи жамоа деб билмоқдаман. Улар буни эплай оладилар деб ўйлайман. Биринчи ўринда уларга омад тилайман. Ўйлашимча бугун ўсмирларимиз  ғалаба қозонса гуруҳдан чиқа олади. Кайфиятини зўр қилиб майдонга тушса, ҳаяжон босилиб натижага эришса бўлади.

Мексикадаги биринчи ўйинда битта голдан сўнг йигитларимизда ишонч йўқолди ва кетма-кет яна учта тўп ўтказиб юбордик. Йигитлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларига бўлган ишончни сақлаб қолишсин. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишади насиб бўлса" - дея фикрларини билдириб ўтади "Мексика-2011" иштирокчиси Жасур Ҳакимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика