Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга йўл олди
19 фев 2019 11:00
Новости
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга йўл олди
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг май ойида Россияда бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Покистонга қарши баҳс олиб бориб, пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонган ва жаҳон чемпионлигига эришганди.
Жамшид Асадов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Жумладан, бугун Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди. Футболчилар Анталияда 28 февралга қадар машғулот олиб боришади ва бўлажак мусобақага тайёргарлик кўришади.
Комментарии