Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"
04 авг 2021 11:00
Новости
Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"
Ушбу учрашувда "Қизилқум"нинг биринчи голига грузилик ҳужумчи Мате Ватсадзе муаллифлик қилди. Футболчи дарҳақиқат нозик ҳаракатлар билан Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Биз эса ўйиндан сўнг Ватсадзенинг фикрлари билан қизиқдик.
"Биринчи бўлимда жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳаракат қила олдик. Рақиб сафида яхши савиядаги ёш футболчилар йиғилганди. Улар ўйинни ўзгартириб юбора олардилар. Лекин биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимни биз яхши бошладик ва иккита гол урдик. "Металлург"ни ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Уларнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга уриндик. Энг асосийси ғалаба биз томонимизда бўлди. Муҳими шу.
Бевосита голимга келсак, қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди. Чиройли гол урганимдан хурсандман. Шунингдек голга ассистентлик қилган жамоадошимга ҳам раҳмат айтаман. Билсангиз "Қизилқум"да аҳил жамоа йиғилган. Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашмоқда. Майдонда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ижобий натижаларнинг сири шунда. Мавсум якунида қайси ўринларни эгаллашимиз ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Бу йил чемпионатда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишмоқда. Рақобат кучли, деган бўлардим. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Қолганини вақт ўтгач билиб олаверамиз",- дейди Мате Ватсадзе.
Супер голлар урилган баҳсда "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этди
Комментарии