RU

Последние новости

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  0 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  2 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

"Машъал: Иккинчи лигадаги икки жамоамиз ғолиб бўлди Новости

"Машъал: Иккинчи лигадаги икки жамоамиз ғолиб бўлди

Қашқадарё вилояти иккинчи лига баҳсларига старт берилди.
Дастлабки тур доирасида Китобнинг “Нефтчи” жамоаси Муборакнинг “Машъал-98” жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Амир Темуров ўткир бурчакдан тўп киритиб, китобликларни олдинга олиб чиқди.

Голдан сўнг муборакликлар ўзига келишди ва ўйин тизгинини ўзлари томонга оғдира олишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Темур Маматов ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда “Машъал-98” футболчиси Бакир Муртозаев ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Учрашувнинг 60-дақиқасида ўзининг мавсумдаги дастлабки голини киритган ҳужумчи кейинги вазиятда рақиб жарима майдони ичида симуляция ишлатди. Учрашувни бошқариб бораётган Республика тоифасидаги ҳакам Суҳроб Сатторов ҳеч иккиланмай Муртозаевга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва майдондан четлатди. Рақиб сон жиҳатдан кам бўлишига қарамай “Нефтчи” ўйинида жонланиш кузатилмади ва учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Нефтчи”- “Машъал-98” 1:2
Голлар:
Темур Маматов, Бакир Муртозаев


Иккинчи лигада иштирок этаётган яна бир жамоамиз "Машъал ФА" ёшлари эса биринчи турни ўз майдонида ўтказди. Косоннинг "Пўлати-Бунёдкор" жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голларни Темур Юмангулов ва Шаҳбоз Ботировлар киритди.

"Машъал ФА" - "Пўлати-Бунёдкор"  2:0
Голлар:
Темур Юмангулов, Шаҳбоз Ботиров

Эртага айнан мана шу "Машъал ФА" жамоамиз иккинчи турни Қаршида "Бинокор" жамоасига қарши ўтказади. "Машъал-98" жамоамиз эса навбатдаги икки турни Навоийдаги Республика биринчилиги боис ўтказиб юборади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика