"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
11 апр 2014 23:22
Новости
"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Биринчи лигаси доирасидаги 3-тур учрашувида "Машъал-БЎФМ" ўз майдонида "Зомин" жамоасини қабул қилди.
Ушбу учрашув якунлангандан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Спартак Муртозоев ("Зомин" жамоаси бош мураббийи):
"Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман. "Машъал" нинг таркиби борасида ижобий фикр билдиришим мумкин. Йигитларимиз бугун фақат якуний нуқтани қўя олмади. Молиявий муаммолар Биринчи лигадаги барча жамоада бор. Шундай бўлса ҳам мен нолимайман. Бизга эътибор бераётган экан биз бу эътиборга яраша ўйин кўрсатишимиз шарт. Дастлабки мақсадимиз ўз минтақамизда кучли саккизликка кириб олиб кейинги босқичга чиқиш."
Дилшод Андаев ("Машъал-БЎФМ" жамоаси бош мураббийи):
"Чиройли ўйин бўлди дея олмайман. Натижа учун ҳам ҳаракат қилдик. Боиси биз дастлабки икки турда мағлубиятга учраган ҳолда ҳеч қандай очкога эга бўлган эдик. Ёш футболчиларимиз берилган барча кўсатмаларни бажаришди ва уларга миннатдорчилик билдираман. Келаётган учрашувда бизга "Гулистон" рақиблик қилади ва бу жамоа ҳақиқатдан ҳам жиддий рақиб бўлади. Ўтган йилги Олий лига таркибини катта қисмини сақлаб қолган дейишим мумкин. Бизга рақибнинг ким бўлишини аҳамият йўқ. Биз ғалаба учун чиқамиз ва барча имконият борича ўйин кўрсатамиз.
Охирги 15 дақиқада ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳимояга катта эътибор қаратдик. Қарши ҳужумдан омадимизни синаб кўрдик"

Комментарии