RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"Машъал-2" қийин ғалабага эришди Новости

"Машъал-2" қийин ғалабага эришди

Бугун Ўзбекистон биринчилигидаги навбатдаги 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Муборакда "Машъал-2" Косоннинг "Аланга"сини қабул қилди ва қийин ғалабага эришди.
Учрашувда тўла устунлик майдон эгалари томонида бўлди.  Меҳмонлар асосан қарши ҳужумда омадини синаб кўришга интилди.  Биринчи бўлимда Шокир Юлдашев ва Миржалол Қосимовлардан жуда қулай имкониятлар бўлишига қарамай вазиятлар якунланмай қолди.  Айтиб ўтиш керакки кўплаб вазиятларда меҳмонлар дарвозабони голлари вазиятларда жамоасини қутқатди.  Жангавор дерби мақомидаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.  
Иккинчи бўлим жуда ҳам қизиқарли ўтди.  60 дақиқада Алибек Раҳматуллаевнинг жарима зарбаси тўсинга тегиб қайтди.  Шамсиддин Сагдуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбасига ҳам тўсин ғов бўлди.  Фақатгина 75 дақиқада Шокир Юлдашев ҳимоячиларни ортда қолдириб ҳисобни очди.  Бу гол ўйин сўнггигача сақаланиб қолди.  Чинакам дербига хос ўйинда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалабага эришди.
 
Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал-2" очколари 17 тага етди ва турнир жадвалида еттинчи поғонани сақлаб қолди.  
Жамоанинг кейинги ўйини 2 июль куни Ғиждивонда маҳаллий "Ғиждивон" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон биринчилиги
Биринчи босқич,  15-тур.

"Машъал-2" - "Аланга" 1: 0
Гол:
  1-0 Шокир Юлдашев (75)

"Машъал-2":  30. Ҳусан Олимжонов,  4. Миржалол Қосимов,  5. Шоҳжаҳон Қиличев,  6. Аҳроржон Иноятов ( 2. Суҳроб Исматов 70),  8. Жаъфар Исмоилов (24. Муҳиддинжон Юсупов 80),  9. Суннатилло Рустамов,  10. Санжар Аҳмедов (18. Ойбек Жўраев 85),  11. Алибек Раҳматуллаев (14. Бекзод Раҳмонов 80),  10. Азиз Файзиев (c) (7. Шамсиддин Сагдуллаев 46),  19. Зуҳриддин Камолов,  20. Шокир Юлдашев.
Захира: 3. Ёдгор Назаров,  26. Темур Юмангулов.

"Аланга":  1. Акбар Абраев,  2. Муҳриддин Ризвонов,  3. Бекзод Хушмуродов,  6. Амиржон Тоиров,  7. Жонимбек Қораев (c),  8. Зеверқул Худойқулов,  13. Маъруф Тошев,  15. Жонибек Мирзақулов,  17. Ихтиёр Аҳмаджонов,  19. Жаҳонгир Жабборов,  21. Фаёз Мусурмонов.
Захира:  30. Сардор Шарофов,  4. Дониёр Жўраев,  5. Олимжон Алланов,  11. Аббос Бахриллаев,  18. Бакир Муртозаев,  22. Шерзод Аслиев,  25. Шерзод Насруллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика