Маъруф Аҳмаджонов: "Кетма-кет ўтказиб юборилган голлар руҳан "синдириб" қўйди"
21 мая 2016 13:07
Новости
Маъруф Аҳмаджонов: "Кетма-кет ўтказиб юборилган голлар руҳан "синдириб" қўйди"
Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур доирасидан ўрин олган "Орол" - "Оқ-тепа" (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Маъруф Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Беллашувнинг биринчи бўлимида ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш қилдик. Тартибли ҳимояландик, тўпни назорат қилдик ва гол урдик. Танаффусдан бироз хотиржамликка берилишимиз мағлубиятга олиб келди. Кетма-кет ўтказиб юборилган голлар руҳан "синдириб" қўйди. Оқибатда учрашувда ҳисобни очган бўлсак-да, йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик, - дейди Аҳмаджонов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Комментарии