RU

Последние новости

09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари Новости

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Павел Павлюченко ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашув давомида Павлюченко дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, биринчи таймдаги сейвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Павлюченко турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

Самвел Бабаян қўл остидаги "Навбаҳор" бу тур Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Пахтакор"га сафарда мағлуб бўлмаган Самвел Бабаян шогирдлари бу мавсум Суперлигада ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шундай қилиб, "Пахтакор" билан жанговар дуранг қайд этган "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

"Андижон" бу тур сафарда "Қизилқум"га қарши ўйнади ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Четлатишлар туфайли камчиликда қолган "бургутлар" шу куни жуда қийин дурангга эришишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Рустам Туримуродов 44 ва 78-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрамаслигига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Рустам Турдимуродовнинг 44-дақиқада урган голи жуда ҳам чиройли чиқди ва championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика