Марио Балотелли: "Мақсадим - Евро-2020 мусобақасида иштирок этиш"
19 авг 2019 21:35
Новости
Марио Балотелли: "Мақсадим - Евро-2020 мусобақасида иштирок этиш"
Ҳужумчи Марио Балотелли "Брешия"га ўтиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида ўзининг режа мақсадларини айтиб ўтди.
"Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Ҳаммаси жойида. Мақсадларимдан бири клубни имкон қадар кучайтириш. Жамоадошларимни қўллаб-қувватлайман ва улар ҳам менга ёрдам беришади.
Асосий мақсадим - Италия терма жамоаси билан Евро-2020 турнирига бориш. Роберто Манчини мени туғилган куним билан табриклади ва яхши тилаклар билдирди. "Брешия" варианти пайдо бўлганида, ортиқча ўйлаб ўтирмадим. Бу мен бошқа клубларга қараганда кўпроқ нарса бера олишим бўлган жамоа. Бу менинг шаҳрим", - дейди 29 ёшли Балотелли.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии