Марек Гамшик: "Марадона менга совға берди. Лекин, нималигини айтолмайман"
30 дек 2017 20:16
Новости
Марек Гамшик: "Марадона менга совға берди. Лекин, нималигини айтолмайман"
"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик жамоа учун урилган голлар бўйича Диего Марадонанинг рекордини янгилагани ҳақида гапириб ўтди.
Марадона менга совға берди. Мен уни нима эканлигини айта олмайман.
"Мен фақат ўйинлар ҳақида ўйлайман, бу муҳим ва биз йилни юқори даражада якунлашни истаймиз. Биз фақат ўз ишимизни қилишни маъқул кўрамиз.
Марадонанинг рекордини янгилаш ажойиб ютуқ. Лекин, энди ўйинларни ютиш ва жамоа учун 3 очко олиш керак.
Марадона менга совға берди. Мен уни нима эканлигини айта олмайман", - деди Гамшик.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик А Серия 18-турида "Сампдория"га қарши ўйин (3:2)да клуб учун ўзининг 116чи голини урди. Бу борада у Диего Марадона (115 гол)ни ортда қолдирди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии