Гамшик фаолияти якунланганини эълон қилди
01 июн 2023 18:12
Новости
"Трабзонспор" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
"Мавсум охирида фаолиятимни якунлайман. "Трабзонспор" мен ўйнаган охирги клуб бўлади. Мен ўйнаган барча клублардан миннатдорман. Жуда хурсандман ва эришганларимдан мамнунман", – деди 35 ёшли ярим ҳимоячи.
Гамшик "Наполи"да ўйнагани билан машҳур бўлиб, у ерда 12 йил давомида 520 та ўйинда майдонга тушган ва клуб рекордини қайд этган. Уларда у 121 та гол урган – бу клуб тарихидаги учинчи кўрсаткич.
Марек 136 ўйин билан Словакия терма жамоасида рекордчи ҳисобланади.
Гамшик фаолияти давомида "Слован", "Брешия", "Далянь Про" ва "Гётеборг" клубларида ҳам тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии