RU

Последние новости

13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  30 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  22 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2

Марат Бикмаевдан қойилмақом натижа Новости

Марат Бикмаевдан қойилмақом натижа

Қишки трансфер ойнасида "Локомотив" сафида кетма-кет уч йил чемпионга айланган Марат Бикмаев эркин агент сифатида "Пахтакор"га кўчиб ўтганди.

Бикмаев ўзининг қадрдон жамоасига қайтгач тезда асосий ҳужумчига айланди. Марат Бикмаев ҳозирга қадар "Пахтакор" ўтказган барча ўйинларда бошланғич таркибда майдонга тушди ва ҳар учала баҳсда ҳам ўз номини таблода ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Дастлаб ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги Ироқнинг "Эйр Форс"га қарши учрашувда жарима зарбасидан қойилмақом гол урганди. Кейинчалик ОЧЛ плей-офф доирасидаги Дубайда ўтган "Ал Наср" билан бўлган ўйинда ҳам жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилганди. Куни кеча ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Персеполис"га қарши учрашувда ҳам жамоаси учун муҳим бўлган голни урди. Шу тариқа Марат Бикмаев "Пахтакор"га қайтгач барча баҳсларда гол уриб келмоқда.

Қайд этиш керакки, Марат Бикмаевнинг ОЧЛда киритган жами голлари сони 12тага етди. Футболчи "Локомотив" таркибида ҳам ОЧЛ ўйинларида рақиблари дарвозасини 9 маротаба ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев Суперлига 1-тур доирасидаги ўзининг собиқ жамоаси "Локомотив"га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Мазкур Тошкент дербиси бўлиши керак бўлган сана 8-мартдан 16-мартга кечиктирилгани ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика