RU

Последние новости

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси Новости

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига апрель ойининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев тан олинди.

Апрель ойида Ўзбекистонинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби  анчагина муваффақиятли иштирок этди.

Клуб ҳужумчиси "Насаф" ва "Пахтакор" билан ўйинларда ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйди. Унинг урган голлари жамоасига мана шу муҳим баҳсларда ғалаба келтирди.

"Обод" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабага ўз голи билан хисса қўшди. Айни пайтда Бикмаев 9та гол билан олий лига тўпурарлари орасида якка пешқадам бўлиб турибди.

Бундан ташқари, ҳужумчи ўтган ойда клуби сафида Осиё чемпионлар лигасида ҳам голлар уришга эришди. Эроннинг "Истиқлол" клуби билан Тошкентдаги баҳсда Бикмаевнинг ягона голи жамоасига бир очко келтирди. "Ал Таавон"га қарши Тошкентдаги баҳсда Бикмаев рақиб дарвозасига бир йўла учта гол уриб хет-трик расмийлаштирди.

Апрель ойида олий лигада Хуршид Ходжаев "Олмалиқ", Амиржон Сафаров "Динамо", Игорь Таран "Шўртан" ва Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лиганинг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинган эди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика