Марадона: “Ягона хавфсираётган нарсам – Мессининг чарчаб қолгани”
12 июл 2014 18:35
Новости
Марадона: “Ягона хавфсираётган нарсам – Мессининг чарчаб қолгани”
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона, футбол тарихида ёрқин из қолдириши учун Месси гол уриши кераклигини таькидлади.
28 йил олдин Марадона мундиалда 5 та гол урган, Месси эса ҳозирда 4 та голга муаллифлик қилган.
“Агар Месси мени ортда қолдириб, боши узра жаҳон кубогини кўтарса, мен унинг оёқлари остига қизил гилам ёзаман. У ўйин тақдирини ҳал қилади. Менинг ягона хавфсираётган нарсам – Мессининг чарчаб қолгани. Аммо бундай ҳолларда чарчаб қолиш бўлмайди. Агар у финалда гол ура олса, футбол тарихидаги энг яхши футболчиларни эслатган бўлади” – дейди Марадона.

Комментарии