Марадона Англия - Колумбия учрашувидаги ҳакам ҳақида: "У футболда ҳеч нарсани тушунмайди"
04 июл 2018 18:14
Новости
Марадона Англия - Колумбия учрашувидаги ҳакам ҳақида: "У футболда ҳеч нарсани тушунмайди"
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона Англия - Колумбия учрашувида ишлаган бош ҳакам Марк Гейгерни танқид қилди.
"Биринчи марта Инфантино билан суҳбатлашганимда, ФИФАда ҳамма нарса ўзгаради деб ўйлаган эдим. Бироқ Англия - Колумбия катта ўғирлик гувоҳига айландим. Рефери бейсболни яхши билиши мумкин, аммо футболда ҳеч нарсани тушунмайди. У ўғри" - дейди Марадона.
Комментарии