Мақсудов Иорданияни ўйинини кузатиш учун Техронга жўнаб кетди
14 авг 2013 21:43
Новости


Мақсудов Иорданияни ўйинини кузатиш учун Техронга жўнаб кетди
Хабарингиз бўлса керак, эртага Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтади. Хусусан, мухлислар Иордания - Сурия қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳам ушбу ўйиннинг натижасига бефарқ бўлмайдилар, албатта. Айни пайтда Сурияда сиёсий нотинч вазият ҳукмронлик қилаётгани муносабати билан, мазкур ўйин Эронда ўтказилади.
Ҳамкоримиз Камолиддин Алимовнинг championat.asia га хабар беришича, ЖЧ-2014 Плей-офф босқичидаги рақибимиз бўлмиш Иорданияни ўйинини бевосита стадиондан кузатиб, унинг бугунги холати билан яқиндан танишиш мақсадида миллий терма жамоамиз катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов Теҳронга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бугун миллий терма жамоамизнинг пойтахтда ташкил этган йиғини ўз поёнига етди.

Комментарии