RU

Последние новости

12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  27 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами? Новости

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами?

"Пахтакор" жамоаси таркибига қишки трансферлар ойнасида ироқлик футболчи Башар Ресан келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Чемпионатимизда ироқлик футболчининг пайдо бўлиши илк бор содир бўлаётгани йўқ. 2011 йил ўртамиёна "Андижон" сафида ироқлик машҳур футболчи Ҳайдар Абдулраззоқ пайдо бўлганди. Қуйида унинг фаолияти ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.


Футболга кириб келиши 

Ҳайдар Абдул Раззоқ 1982 йил 9 июнь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида туғилган. Футболдаги илк қадамларини 1995 йил 13 ёшида "Талаба" ёшлар жамоасида ташлаган. Қайсидир маънода бу унинг учун дебоча вазифасини, ўтаб берганди. 1996 йилда Назар Ашраф "Талаба"нинг асосий жамоасига 5 нафар футболчини жалб қилади. Улардан бири қаҳрамонимиз эди. Орадан 2 йил ўтгач Аднан Ҳамад томонидан Ироқнинг ёшлар жамоасига жалб этилади. 2000 йил улар ўз ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқишади. Финалда Япония таслим қилинади (2:1).

Терма жамоадаги фаолияти 

Мазкур муваффақият бир неча нафар футболчилар қаторида Ҳайдар Абдул Раззоқга миллий терма жамоа эшикларини очади. У 2000 йил 31 январь санасида Милан Зиваднович бошчилигида ЖЧ-2002 саралаш босқичида Ироқ сафида дебют қилади (Ливан - Ироқ 0:0). Ҳайдар олимпия терма жамоаси билан Афина Олимпиядасига йўлланма олибгина қолмай, мусобақани фахрли 4 ўрин билан тугатади. Осиё кубогидан кейинги бу навбатдаги ютуқ ҳисобланарди. Аммо ҳали тугагани йўқ эди. Унинг энг катта ютуғи шубҳасиз 2007 йил 4 давлат, Таиланд, Малайзия, Вьетнам, Индонезия мезбонлигида ўтган Осиё кубогидаги ғолибликдир. Юнус Маҳмуд каби юлдузли таркибга эга Ироқ финалда Саудия Арабистонини таслим қилади (1:0). Финал Ҳайдарнинг терма жамоадаги охирги учрашуви бўлди. 

Қайси клубларда тўп тепган?

Тўп тепар фаолиятининг асосий қисмини Ироқда ўтказди ("Ал Талаба", "Ал Иттиҳод", "Духок", "Ал Завра", "Ал Карх", "Сулаймония"). Легионер сифатида Қатарнинг "Ал Аҳли СК", Ливаннинг "Ал Ансор", "Ал Аҳли Саида СК", Ўзбекистоннинг "Андижон" жамоаларида ҳаракат қилди. 2007 йилдан сўнг унинг каррерасида пасайиш юзага келди ва аввалги даражасига қайта олгани йўқ. 

"Андижон"даги фаолият

2011 йилги Туркиядаги қишки ўқув-машғулот йиғинига Ҳайдар Абдул Раззоқ келиб қўшилади. Бироқ 3-4та учрашувда майдонга тушганидан билиш мумкинки, мамлакатимиздаги фаолияти кўнгиладгидек чиқмаган. Клубда фаолият олиб борган ходимларнинг айтишича, буни кўпроқ янги чемпионатга мослага олмаслик билан боғлашган. Яна бир маълумот оралиқдаги танаффусда у ўз юртига йўл олади. Шундан сўнг уни клубда кўришмайди. У ҳаттоки клубга ўзининг таржимони билан келганди. Ўша йили "Андижон" 28 очко билан 12 ўринни эгаллаб элитада қолишни уддасидан чиққан. 

Ҳайдар Абдул Раззоқ вафот этиши воқеалари 

Собиқ футболчи 2022 йилнинг 5 июнь санасида Ироқ пойтахтида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Улар 5 кишини ташкил қилар, қўлларида эса металл қуроллар бўлгани айтилган. Биринчи ёрдам кўрсатилганига қарамай неврологик жароҳатлар натижасида вафот этган. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика