RU

Последние новости

01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  0 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Новости

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика