RU

Последние новости

09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  0 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   3 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  6 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  4 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3

"Манчестер Юнайтед"дагилар бу кунни 15 йил кутишди. Тен Хаг "Барселона"дан ўтиши жуда муҳим Новости

"Манчестер Юнайтед"дагилар бу кунни 15 йил кутишди. Тен Хаг "Барселона"дан ўтиши жуда муҳим

Европа Лигасидаги мағлубият жамоани бир қадам ортга қайтаради.


Хави муносиб рақибга дуч келди

Тен Хаг куни-кеча кечки таомни Фергюсон билан биргаликда еди. Турли давр мураббийларининг ўзаро алоқаси — чиройли вазият. Бироқ айнан ҳозир учрашгани Эрик учун икки ҳисса фойдали. Ахир айнан сэр Алекс 2008 йил Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Барселона"ни мағлуб этган, Скоулзнинг голи сафардаги дурангни таъминлаган. Кейин Москвага йўл олиб ЕЧЛ кубогини қўлга киритган. Кейин иккита финал ва чорак финал бой берилган. Испанлар ҳар сафар кучлироқ чиққан.

"Камп Ноу"даги дуранг орқали инглизлар қора анъанани буза олди, аммо кейинги босқичга чиқиш учун МЮ ғалабага эришиши керак. Кўп нарса тен Хагга боғлиқ бўлиб турибди. Хави Анчелотти ва "Реал"ни енга олджи, аммо мадридликлар "Юнайтед"дан бошқачароқ ҳаракат қилади. Эрик Каземиронинг маҳоратидан фойдаланмоқда. Ҳужумда ўйинини қурмоқда, ҳимояни тартибга солди ва Шоуни яхши формага олиб чиқди. Эрикнинг катта кўламдаги иш қилиб бўлгани аниқ, аммо баъзи ҳолатларда фақатгина натижалардан келиб чиқиб хулоса чиқарилади. Европа Лигаси, якшанба куни Лига Кубоги финалида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушадиган ўйин натижаси ва АПЛдаги ўринга қаралади. ЕЧЛ йўлланмасини "иблислар" ҳали кафолатламади.


Инглизлар босимга ўрганиб қолган

"Қизил иблислар" "Олд Траффорд"да сентябрдан буён мағлуб бўлишмаяпти. Қизиғи, ўшанда ҳам Манчестердан ғалабани испанлар, аниқроғи "Реал Сосьедад" олиб кетганди. Бироқ унда МЮ ҳужумида Роналду ва ҳимояда ҳам бошқа футболчилар эди. Тен Хаг жамоаси тўпга 39% эгалик қилиб "Арсенал"ни, 29% билан "Манчестер Сити"ни юта олди. Катта клубларнинг ҳаммаси ҳам иккинчи рақам бўлиб яхши ўйнаб, ижобий натижага эриша олмайди.

Мисол учун МЮ прессинги "Реал"никидан агрессивроқ. Бироқ тен Хаг жамоаси ҳам қоқилади. Очколар нафақат Барселонада йўқотилди, балки "Лидс" билан уйда ҳам дуранг қайд этилди. Эрик хатолардан тўғри хулоса чиқаришни билади, кейинги ўйинда ўша рақиб таслим этилди. Барселонада италиялик ҳакам Мариани бригадаси ўтказган ўйини билан мақтана олмаслиги аниқ, лекин МЮ рақибнинг босими ва Алонсонинг голини муносиб қарши олди.


Рэшфорд ва Фернандеш ажойиб формада

Кўплаб параметрлар бўйича ютқазаётган жамоа мусобақада кейинги босқичга чиқиши учун етакчилар яхши формада бўлиб, инидивидуал ҳаракатлар ҳал қилиш керак. МЮ "Барселона" билан бутун мавсум давомида ўйин, тайёргарлик ва ҳимоядаги минимум хатолар, ўтказиб юборилган голлар бўйича рақобатлаша олмайди. Англия вакили "Реал" ва "Атлетико" бор чемпионатда етакчилик қилмаяпти. Тен Хаг жамоаси, Хави "Барса"си кузда "Бавария" ва "Интер" бор мураккаб гуруҳда Чемпионлар Лигасида ўйнамаганди.

Аммо бу жиҳатларда "Барселона"нинг устунлиги Фернандешнинг спорт формасига таъсир ўтказа олмайди. Бруну охирги турда "Лестер"га қарши ўйинда иккита ассист қайд этди. Рэшфорд ҳам қолишмаяпти. Маркус қаторасига бешинчи ўйинда гол урди, ЖЧдан кейин унинг ҳисобида 16 та гол ва 4 та ассист бор. Ўйиндан аввал тўп кўпроқ каталонияликларда бўлишини тахмин қиляпмиз, МЮ эса португалиялик ва инглизни излайди. Муҳим жиҳати улар маъсулиятни ўз елкасига ола билади ва вазият яратиши учун бутун чизиқ идеал ҳаракат қилиши шарт эмас.


"Барселона" муҳим ўйинчиларсиз қолган

Дембеле жароҳатланган, лекин унинг ўрнини босиш мумкин. Аммо жароҳатланган Педри ва дисквалификацияга дучор бўлган Гавини Хави алиштира олмайди. Рафинья ва Левандовски ҳужумда Фати билан ўйнаши мумкин, аммо марказда Педри ва Гависиз қолган ярим ҳимоячиларга анча қийин бўлади. "Барселона"да йўқотишлар сони у қадар кўп эмас, аммо МЮда улар янада камроқ. Оптимал асосий таркибдан фақатгина Эриксен йўқ, ўша Антони ҳам захирада қолиши ҳеч гап эмасди. Ҳужумда шунингдек Вегхорст варианти пайдо бўлган. У тен Хагнинг тактик ўйланмаларини амалга ошириш учун ҳам керак, айниқса вақти келганда Рэшфорд билан жой алишиб, майдон марказигача қайтиб ҳаракат қила олиш мумкин. Забитцер марказда Каземиронинг меҳнатини тўкис бўлишига ёрдамлашади. Де Йонг, Кессье ва учинчи хавбекка босим уюштиришади. Агар "Барселона" МЮнинг қарши ҳужумларини бошланишидаёқ бўға олмаса, тер Штеген учун муаммолар пайдо бўла бошлайди.

Еврокубок финали МЮ учун муҳимроқ

Каталонияликлар 2015 йилдан буён еврокубокларда зафар қуча олмаяпти. Аммо агар ҳакамлар билан боғлиқ муаммо туфайли дисквалификацияга учрамаса жамоа Ла Лигада чемпион бўлиш имконияти юқори. Ҳисоблаб бўлишди, Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалаба Лапорта учун клуб ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмаганининг ўрнини босмайди. "Манчестер Юнайтед" учун таниш мусобақанинг финали клуб сотилиши арафасида айни муддао бўлади. "Аякс"ни мағлуб этилган, "Вильярреал"га имконият бой берилди.

Шундай бўлса, ўзларини Европа Лигаси бўйича мутахассис дея олишадими? Ҳар ҳолда Тен Хаг футболчиларга бугун майдонда ҳолдан тойиб йиқилиб қолсалар ҳам кейинги босқичга чиқиш зарурлигини тушунтириши осонроқдек. "Барселона"да ҳам мотивация етарли, аммо Ла Лига билан фарқ сезилиб қолмоқда. Хави Чемпионлар Лигаси плей-оффини кутганди, лекин жамоа ЕЧЛ гуруҳида омадсизликка учради. Бир йил аввал "Айнтрахт"га имконият бой берилди, МЮнинг немислардан кам жойи бор? Каталонияликлар тен Хаг жамоаси билан хазиллашиб бўлмаслигини биринчи учрашувда тушуниб бўлишди. 

Бу баҳс ярим йил аввал ўтганида ҳаммамиз Левандовскининг ажойиб ҳужумчи эканлигини, тер Штеген Ла Лигада жуда кам гол ўтказиб юбораётгани ва Хавининг ёш футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирардик. Параллел равишда эса Роналду бошлиқ МЮни танқидлар остида қолдириб, бир қанча муаммоларни санаб ўтардик. Каталонияликларнинг кучли жиҳатлари деярли ўзгармагандек, агар Педри ва Гавининг йўқлигини инобатга олмасак албатта. Фақатгина "Манчестер Юнайтед" борасидаги вазият ўзгарган. Тен Хаг тартиб ўрната олди. Рэшфорд яхши спорт формасида. Шоу оғир даврни бошдан ўтказиб, руҳан янада кучлироқ бўлиб қайтди. Мартинес ва Варан – яхши ҳимоя жуфтлиги, Каземиро – еврокубоклар афсонаси. Афсуски, бу тўқнашув Европа Лигаси финалида рўй бермади. Биринчи учрашувдан кейин "Олд Траффорд"да бўладиган баҳсга қизиқиш ортган бўлса, ортдики, камайгани йўқ. Сэр Алекс ва МЮнинг қолган мухлислари эски рақиб устидан ғалабани 15 йилдан буён кутишмоқда. 

Нима бўлганда ҳам бугун мусобақани битта буюк клуб тарк этади.


soccer.ru сайтидан Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика