«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди
20 мая 2024 10:12
Новости
«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг мавсум бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мавсум биз учун жуда оғир ўтгани ҳақида аввал ҳам гапиргандим. Ушбу натижа МЮ учун мос эмаслигини яхши биламиз, бироқ бизда мавсум давомида кўплаб муаммолар бўлди. Аммо натижа сабабли бу муаммолар ҳеч кимга қизиқ эмас.
«Манчестер Юнайтед» мусобақа жадвалида юқорироқда бўлиши керак. Бу биз мақсад қилган ўрин эмас. АПЛда рақобат кучайиб бормоқда: икки йил аввал биз 58 та очко билан мусобақа жадвалининг 6-ўрнини эгаллагандик. Бироқ бу мавсум 60 очко билан 8-бўлдик. Мен шокдаман», — деб фикрини якунлаган МЮ устози.
Маълумот учун, 8-ўрин МЮ учун АПЛ ташкил этилганидан бери (1992 йил) энг ёмон натижа ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии