"Манчестер Юнайтед" Мексика терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда
11 окт 2019 15:30
Новости
"Манчестер Юнайтед" Мексика терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда
МЮ "Америка" ярим ҳимоячиси Себастьян Кордовага қизиқмоқда.
Қайд этиш керакки, инглиз клуби скаутлари Мексиканинг Тринидад ва Тобаго (2:0) термасига қарши кечган ўртоқлик учрашувига ташриф буюришган ва ўйинда Кордованинг ҳаракатларини кузатишган.
22 ёшли футболчи фаолиятини "Америка"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Мексика клуби уни турли йилларда "Алебрихес де Оахака" ва "Некакса" клубларига ижарага берган.
Эслатиб ўтамиз, Кордова шу йилдан бошлаб терма жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.
Комментарии