"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиш фикридан қайтди
27 апр 2023 11:56
Новости
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиш фикридан қайтди
Яқин вақтгача унинг жамоадаги келажаги сўроқ остида турганди.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳагга ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссаканинг ўйинлари манзур келмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 25 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг ўзини кўрсатди.
"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам Уан-Биссака бўйича таклифларга очиқ, аммо трансферга фақат катта сумма эвазига рози бўлади. Январь ойида Аарон сотилиши мумкин бўлган номзодлар орасида етакчи бўлиб турганди.
Аарон Уан-Биссака 2019 йилнинг ёзида 55 миллион евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии