"Манчестер Юнайтед" етакчиси "Арсенал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
27 сен 2019 15:08
Новости
"Манчестер Юнайтед" етакчиси "Арсенал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба "Арсенал"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.
"Погба "Рочдейл"га қарши баҳсда ўйнади. У 90 дақиқа ажойиб ҳаракат қилди, аммо тўпиғига берилган зарба туфайли тўпиғи шишиб кетди", - дейди Сульшер.
"Шундай экан, Поль "Арсенал"га қарши баҳсгача тикланиш учун ҳамма имкониятини ишга солмоқда".
Погба жорий мавсум МЮ сафида барча турнирларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, МЮ - "Арсенал" ўйини 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии