"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади
21 апр 2025 16:53
Новости
"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади
Биринчидан, "Вулверхэмптон" 1979/80 йилдан бери биринчи марта бир мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни икки марта мағлуб этди. Иккинчидан, "Манчестер Юнайтед" АПЛда биринчи марта мавсум давомида 15 та ўйинда мағлубиятга учради.
"Манчестер Юнайтед" жорий чемпионатда 8 та ўйинда имкониятни бой берди. Бу 1962/63 йилги мавсумдан бери кузатилган энг ёмон натижа.
Кеча МЮ ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона голни ўйиннинг 77-дақиқасида Сарабия урди.
"Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг кетма-кет тўртта ўйинида ғалаба қозона олмади. "Қизил иблислар" лигада сўнгги бор 16 март куни "Лестер" устидан ғалаба қозонган эди.
МЮ кейинги тур сафарда "Борнмут"га қарши баҳс олиб боради. Жамоа 33-турдан сўнг 38 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии