"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Чемпионшип клуби билан шартнома имзолайди
04 ноя 2019 17:11
Новости
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Чемпионшип клуби билан шартнома имзолайди
Ярим ҳимоячи Гарет Бэрри "Вест Бромвич"га қайтади.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Футболчи бунгача эркин агент мақомида эди, аммо яна собиқ клубига қайтади.
Хабар қилинишича, у тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлган. Бэрри бундан олдин айнан "Вест Бромвич" шарафини ҳимоя қилган.
38 ёшли футболчи ўтган мавсум "Вест Бромвич" сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган.
Бэрри клуб расмий сайтига берган интервьюсида жамоани Премьер-лигага қайтаришни хоҳлаётганини айтган.
Комментарии