"Манчестер Сити" қишги трансферларда қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди
03 янв 2022 20:43
Новости
"Манчестер Сити" қишги трансферларда қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди
"Манчестер Сити" раҳбарияти қишги трансфер ойнасида яхшигина пул сарфлашни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги футболчилар учун 150 миллион фунт (~180 миллион евро)га эга бўлади.
Манбанинг қайд этишича, кўрсатилган маблағ вингер Ферран Торреснинг "Барселона"га сотилгани туфайли молиявий фейр-плей доирасидан чиқмайди.
Аввалроқ "шаҳарликлар" Каталониянинг "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, Гвардиола анчадан буён иқтидорли марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Испаниялик мураббий "Фиорентина"дан сербиялик ҳужумчи Душан Влаховични сотиб олишни маъқуллайди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии