"Манчестер Сити" Кейн учун катта суммадан воз кечишга тайёр
23 мая 2021 14:51
Новости
"Манчестер Сити" Кейн учун катта суммадан воз кечишга тайёр
"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн ёзда "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.
"Goal" хабарига кўра, "шаҳарликлар" форвард учун 120 млн евро тўлашга тайёр турибди. Агарда ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, икки клуб учун ҳам бу энг йирик трансфер бўлиши мумкин. Кейннинг хизматларига анча вақтдан буён "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" каби жамоалар томонидан қизиқишлар бўлаётганди.
Ушбу мавсумда 27 ёшли Кейн "Тоттенхэм" таркибида 48 ўйинда 32 гол ва 16 ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии