"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди
11 июн 13:15
Новости
"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди
"Манчестер Сити" "Милан" ярим ҳимоячиси Тейани Рейндерсни харид қилганини эълон қилди.
Нидерландия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси "шаҳарликлар" билан 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" "Милан"га бонуслар билан 70 миллион евро тўлаши эълон қилинган эди. Трансфернинг асосий суммаси – 57 миллион евро.
Рейндерс Италияда икки мавсум ўйнади. Ўтган А Серия мавсумида Тейани 37 ўйин ўтказиб, 10 гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии