"Манчестер Сити" 19 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи
30 дек 2022 11:30
Новости
"Манчестер Сити" 19 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи
"Манчестер Сити" "Велес Сарсфилд" ярим ҳимоячиси Максимо Перроне билан шартнома имзоламоқчи.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Twitter'да хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "шаҳарликлар" ўйинчи учун шартномада кўрсатилган 8 миллион еврони тўлашади. Трансфер 12 февралда якунланадиган ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатидан сўнг расмийлаштирилади.
19 ёшли Перроне "Велес"да 33та ўйинда 3та гол ва 2та ассист қайд этди. Таянч хавбекининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг декабрида якунланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии