Манба: Жозе Моуринью Саудия Арабистони клуби таклифини рад қилди
15 июн 2023 12:17
Новости
Манба: Жозе Моуринью Саудия Арабистони клуби таклифини рад қилди
Португалиялик мутахассис Европа топ-жамоасини бошқармоқчи.
Жозе Моуринью Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби вакиллари билан учрашди, деб хабар берди "Sky Sport Italia".
Португалияликка жуда катта маош таклиф қилишди, аммо у рад жавобини берди.
Жозе Моуринью "Рома" билан 2024 йилнинг ёзига қадар мщлжалланган шартнома тузган. У Рим клуби билан икки марта А Серияда 6-ўринни эгаллади, лекин Европа мусобақаларида анча муваффақиятли иштирок этди – 2022 йилда Конференция Лигасида ғолиб чиқди ва 2023 йилда Европа Лигаси финалига чиқди.
Маълумки, Жозе Моуриньюга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии