RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Малласочга айланиш операцияси Новости

Малласочга айланиш операцияси

Хабарингиз бордир, Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси яқиндагина имиджи, яъни ташқи қиёфасини ўзгартиришни лозим топди.

Эҳтимол, у охирги омадсизликлар (хусусан, Америка кубоги финалида пенальтилар сериясида гол уролмай, терма жамоа билан соврин ютиш имкониятидан яна фойдаланолмади) таъсирида шундай йўл тутгандир. Умуман, Лео сочини оқ-сарғиш рангга бўяган ягона футболчи эмас. Бошқача айтсак, имиджни шу тариқа ўзгартириш футбол юлдузлари орасида ўзига хос урф ҳисобланади. Марҳамат, фақат охирги вақтларда малласочга айланган йигитлар билан танишиб, замонавий футболда сариқ ранг жуда қадрланишига иқрор бўлишингиз мумкин.

Фёдор Смолов


Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов ўз сочини оқ-малла рангга бўяб, катта шов-шув кўтарди. Бироқ жамоатчиликнинг муносабати нисбатан салбий бўлди. Айниқса, Роман Широков баҳо беришни пайсалга солмади ва ҳазил оҳангида Смоловни танноз йигитга чиқарди-қўйди. Умуман Фёдор бу каби танқидий қарашларнинг барчасини юзида табассум билан ўтказиб юборди, бироқ отаси сочини асл ҳолига қайтариши зарурлигини тайинлаганида, шунчаки, кўнди. Қисқаси, имиджини ўзгартириб хато қилганини тушунди, шекилли.

Аарон Рэмзи

Аарон Рэмси Европа чемпионати-2016 олдидан соф малласочга айланди. Уэльслик ярим ҳимоячи шунинг баробарида соқолини табиий рангида қолдирди. Нега? «Шунчаки, соч ва соқолим ранги ўзаро уйғунлашиб, янада даҳшатли кўринишини истадим», - дея изоҳ берди Рэмзининг ўзи. Энди маълум бўлдики, Аароннинг янги қиёфаси кутилган эффектни берди. Ахир камтарин Уэльс терма жамоаси Евро-2016 якунида бронза медалини ютди, Рэмзи эса бу ютуққа мазмунли ўйини ва битта голи билан муносиб улуш қўшди.

Неймар

«Барселона» юлдузи - Неймар дейлик, Аарон Рэмзининг мутлақо акси. Чунончи бразилиялик футболчи фақат соқолини бўяб, сочига тегинмади. Неймар Рождество арафасида Санта-Клаус қиёфасига кириш мақсадида шундай қилди, чоғи. Тўғри, у сочини ҳам малла тусга олиб кирган, бироқ олдинроқ. Эсласангиз, Неймар ўз юртида ўтган жаҳон чемпионатини малласоч сифатида қарши олганди.

Дани Алвеш

ЖЧ-2014да Неймардан ташқари, унинг жамоадоши Дани Алвеш ҳам айнан сарғиш соч турмагини танлади. Аниқроқ айтсак, ҳимоячи ҳужумчидан фарқли ўлароқ, бу ишга гуруҳ босқичи 2-тури олдидан қўл урди. Хуллас, Дани Алвеш Мексика термасига қарши баҳсга янги имиджда тушди.

Маруан Феллайни

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни ҳам айнан Европа чемпионати муносабати билан сочига бошқача тус бағишлади. «Манчестер Юнайтед» аслида «афро» услубидаги катта ва қоп-қора соч турмагига мойил, Францияда ҳам жингалак сочини калтайтиргани йўқ. Бироқ янги услуб - «оқ афро»ни кашф этди. Умуман, бельгиялик футболчи танлаган рангни тўғри англатадиган ибора жаҳон энциклопедиясида ҳам бўлмаса керак.

Антуан Гризманн

Евро-2016да Франция терма жамоаси бош юлдузи мақомини олган Антуан Гризманн учун бошидаги тукларга турлича жило бериш одатий юмуш ҳисобланади. Айтишларича, ҳужумчи ўз соч турмагини бўяшни 7 ёшидаёқ бошлаган экан,  шундай бўлгач, унинг оқ-сарғиш тусли «ижоди» бировни ҳайратга солмаслиги керак.

Самир Насри

 «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Самир Насри ўтган мавсумнинг якуний қисмида малласоч бўлишни истаб қолди. У янги соч турмагини илк марта Англия премьер-лигаси 33-тури доирасида «Вест Бромвич»га қарши кечган ўйинда реклама қилди. Мухлислар шундан сўнг Самирни ҳаттоки, машҳур поп-хонанда Майли Сайрусга ўхшата бошлашди.

Серхио Рамос

«Реал» ҳимоячиси ушбу рўйхатга тушган ҳамкасбларидан ажралиб туради. Гап шундаки, у қолганлардан фарқли равишда, ҳавас учунгина малласочга айланмаган. Хуллас, Серхио бу ишга аниқ мақсадни кўзлаб жазм этган. Гап шундаки, у сочининг ранги туфайли мактабда доимо калака остида қоладиган бир маллавой болакайни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошига бўёқ суртганди.  Айтганча, Серхионинг бу хатти-ҳаракати жамоатчилик томонидан муносиб олқишланди.

Поль Погба

Поль Погба ҳам ташқи қиёфасини ўзгартиришдан сира чарчамайди. Хусусан, соч турмаги масаласида турли кашфиётларга қўл уришдан асло чўчимайди. Айтиш мумкинки, Поль ўз бошини аллақачон ўзига хос санъат асарига айлантириб улгурган.

Хамес Родригес

«Реал»нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес малласоч бўлишга қарор қилган охирги футболчилардан биридир. Тўғри, бу «ижод»дан унинг кўнгли унча тўлмади чоғи, атиги бир ҳафтадан сўнг сочини яна бошқа рангга бўяди.


А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика