RU

Последние новости

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

"Мальорка"нинг кореялик футболчиси Тошкентдаги илк ўйиндан сўнг фикрларини билдирди Новости

"Мальорка"нинг кореялик футболчиси Тошкентдаги илк ўйиндан сўнг фикрларини билдирди

Тошкент шаҳрида U-23 Осиё чемпионати бошланди.

Кеча Жанубий Корея ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кореяликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Учрашувдан сўнг баҳснинг энг яхши футболчиси, "Мальорка" клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ли Канг-Ин микст-зонада ўз фикрларини билдирди. 

"Биз бир жамоа бўлиб ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, қониқарли натижага эришганимиздан хурсандман. 

Футболчилар терма жамоага йиғилганига кўп вақт бўлмади, шу сабабли баъзи камчиликлар кузатилган бўлиши мумкин. Ўйлайманки, келгуси баҳсларда бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз. Нафақат мен, балки жамоадаги барча ўйинчилар шундай мақсадни ўз олдига қўйишган. Навбатдаги ўйинларгача жамоадошлар билан бир-биримизни мукаммал тушуниб борамиз ва бўлажак учрашувларда ғалаба қозонишимиз учун ҳозиргидан кучлироқ тайёргарлик кўрамиз.

Мен ҳар доим жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. Бугунги баҳсда ҳам нафим текканидан хурсандман. Агар кейинги ўйинда менга имконият берилса, ўз устимда янада қаттиқроқ меҳнат қиламан", - деди футболчи. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика