RU

Последние новости

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  1 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

Малайзиядаги ўзимизнинг Тўраев! Новости

Малайзиядаги ўзимизнинг Тўраев!

Хабарингиз бор, бир қатор футболчиларимиз айни пайтда Малайзия чемпионатида тўп суришмоқда.

У ерга кетган ўйинчиларимиз терма жамоамизда ўйнаган, ўйин савияси бўйича яхшигина малакага эга бўлган футболчилардир. Бунга Лутфулла Тўраевни мисол келтиришимиз мумкин. У “Локомотив” жамоаси таркибида етакчилардан бири эди. Шунга қарамасдан, Малайзиядан тушган таклифга ижобий жавоб берди.

Малайзиядаги ҳаёти

Фаолиятида илк бор легионер мақомида ўйнаётгани учун Лутфулла Тўраевнинг бугунги кундаги Малайзияда кечираётган ҳаёти қай тарзда давом этаётганини билиш биз учун қизиқ эди. У эса янги мамлакатда ўзини бахтли ҳис қилаётганини айтди.

- Ҳозир ўзимни Малайзияда бахтлиман деб ҳисоблай оламан. Клубда ҳам мени жуда яхши кутиб олишган. Янги муҳитга анча кўникиб кетдим. Ҳозирги чоғда жамоамиз турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. “Фельда Юнайтед”ни энг юқори ўринда кўриш жуда ажойиб. Олдимизга эса шунга яраша жиддий вазифалар қўйилган. Малайзияда мени ажаблантирган дея олмайман-у, аммо бу ерда футболга бўлган эътибор ва муҳит жуда яхши экан. Очиғи, буни кутмагандим. Маҳаллий аҳолининг ушбу спорт турига бўлган қизиқиши юқори даражада. Ўйинлар эса асосан кечки 9 да бошланади. Гўёки, европача муҳит ҳукм сураётганга ўхшайди. Назаримда, “Фельда” Ўзбекистон чемпионатида қатнашса кучли олтилик учун кураша олади. Муҳими, бу клуб “Локомотив” сингари ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўяди.


Дастлабки пайтдаги муаммо

Гап шундаки, Тўраевнинг Малайзияга йўл олган чоғида айрим муаммолар юз бергани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Чунки эрта баҳорда Камолиддин Мурзоев ана шундай тушунмовчилик туфайли Малайзиядан қайтиб келганди. Ўша пайтларда Лутфулла ҳам ушбу мамлакатга йўл олганди. Бу борада футболчининг ўзи шундай деди:

- Менинг Малайзия чемпионатида тўп суришимни айрим кишилар хоҳлашмаганди. Сабаби шуки, менинг ўрнимга ўз ўйинчиларини ўйнатишмоқчи эдилар. Аммо “Фельда Юнайтед” мураббийлари ўйинимни кўриш учун атайин Тошкентга келишганди. Шу боис мазкур жамоа сафига қўшилишимда жиддий муаммолар бўлмади. Мен учун ўша пайтдаёқ бундай маш-машалар тугаганди, бошқалар учун эса билмадим. Тўғриси, катта муаммолар юз бермагани яхши бўлди. Энг асосийси, клуб мураббийлари Тошкентга келиб ўйинимни кўриб кетишганди. Агарда бундай бўлмаганида мен ҳозир ҳам Ўзбекистонда ўйнаётган бўлардим. Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартнома тузганман. Қолганини эса вақт кўрсатади.


Легионерларга талаб ва шароитлар тўғрисида

Ҳар қандай ўйинчи учун бошқа мамлакат чемпионатида тўп суриш катта машаққатларни талаб қилади. Аввало у легионер мақомига эга бўлгани учун ундан юқори даражадаги максимал ўйинни кутишади. Албатта, яратилган шароитлар футболчини қониқтириши керак ва шунга яраша ўйинчи ҳам ўзини кўрсатиш ҳаракатида бўлади. Буни эса Лутфулла Тўраев ҳам яхши тушуниб турибди.

- Легионер бўлиб ўйнаш ниҳоятда қийин, ҳеч қачон осон деб ўйлаш керак эмас. У доим маҳаллий ўйинчилардан кучли эканлигини исботлаши зарур. Шунга яраша хорижлик футболчилардан ҳамма вақт талаб кучли бўлади. Иккиланмасдан айтишим мумкинки, биз каби легионерлар икки баробар кўпроқ меҳнат қилишга мажбурмиз. “Локомотив”дан кўра бу ерда янада машаққатлироқ бўляпти деб айтмаган бўлардим. Ҳар сафар қайси жамоада ўйнашимдан қатъи назар ўз олдимга қўйилган вазифани адо этишга ўрганганман. Мен фақат футбол ҳақида ўйлаяпман. Бу ерда ҳамма шароитлар бор. Шу боис футбол ўйнашдан бошқа нарса ҳақида ўйламайсиз. Бу ердаги ҳаётга ўрганиб қолдик, оиламга ҳам Малайзия жуда ёқди. Клуб томонидан менга алоҳида уй ва “Honda sitti” русумидаги машинани беришган.


Терма жамоа ва Малайзия чемпионатининг савияси хусусида

У миллий терма жамоамиз сафида ҳам ўйнаганини мухлисларимиз яхши билишади. Яқинда эса жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Шу сабабли Тўраев бу борада ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.

- Шу ўринда терма жамоамиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Вакилларимизни жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига чиққани билан табриклайман. Қуръа хусусида тўхталадиган бўлсам, ўйлашимча, биз учун рақибларни кучли ёки кучсиз сифатида танлаш вақти ўтиб кетди. Ҳозир терма жамоамиз гуруҳда исталган рақибини мағлубиятга учратиш имкониятига эга. Футзалчиларимизни ҳам жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман. Умид қиламанки, миллий терма жамоамизни ҳам мундиал иштирокчисига айлангани билан табриклаш имконига эга бўламиз. Мени “Локомотив”да ўйнаётганимдаёқ терма жамоага чақиришмаётганди. Аммо яна бош жамоамизда тўп суришимга умидим ва ишончим бор. Кўпчилик Малайзия чемпионатининг савияси паст деб ўйлашади. Ишонасизми, мен ҳам бу ерга келмасимдан олдин маҳаллий футболининг савияси кучсиз деб ўйлардим. Бироқ энди бундай фикрни умумун айтмай қўйдим. Чунки Малайзияга келганимдан сўнг футбол савияси борган сари ривожланиб бораётганини кўряпман. Шу боис унинг чемпионатини кучсиз дейиш учун менда асослар йўқ. Бу ерга таваккал қилиб келгандим десам ҳам бўлади ва адашмаган эканман.   


ФИРДАВСХОН  

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика