RU

Последние новости

21:33Леонарду Жардим "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 21:21Суперлига плей-офф ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди  0 21:05Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди  2 20:47Суперлига. 26-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  0 20:29"Ал Аҳли" - "Истиқлол". Менди, Махрез, Тоуни ва Машарипов асосий таркибда  1 20:01Киммих янги шартнома ҳақида: "Мен ёзни кутиб ўтирмайман"  0 19:47Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамларимиз Элит ОЧЛ баҳсида ишлайди  1 19:26"Марсель" "Челси" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:17ПСЖ вингери Луис Энрике билан келишмовчилик туфайли жамоа билан шартномасини узайтиришни истамаяпти  6 17:43"Барселона" Левандовскига Бундеслигадан ўринбосар топди  1 17:10"Пахтакор" режалари юзасидан матбуот анжуманига таклиф қилади  17 16:54Максим Шацких ва Абдулла Абдуллаев "Ал Айн"га қарши баҳс олдидан нималар деди?  18 16:26МЮ Эриксен билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас  0 15:59"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади  4 15:43"Тоттенхэм" ПСВ ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0

Максим Шацких ва Абдулла Абдуллаев "Ал Айн"га қарши баҳс олдидан нималар деди? Новости

Максим Шацких ва Абдулла Абдуллаев "Ал Айн"га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

"Эртага ким билан ўйнашимизни биламиз. ОЧЛнинг амалдаги ғолиби. Чемпионлар лигасини тасофидан ютиб бўлмайди. Лигада бир маротаба тасодифан чемпион бўлиш мумкин, аммо Чемпионлар лигасида тасодифий ғалабалар бўлмайди. "Ал Айн" мусобақа жадвалида биздан пастроқ ўринни эгаллаб турибди, аммо бунга эътибор қаратиш керак эмас. Кимга қарши ўйнашимизни яхши биламиз. Рақибимизга яхши жанг таклиф қиламиз, натижа қандай бўлишини эса эртага билиб оламиз", - деди Максим Шацких эртанги баҳс ҳақида.


"Ал Айн"га қарши ўйин келажагимизни аниқлаб беради. Эртага фақатгина ғалаба ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз", - деди Абдулла Абдуллаев.

- "Ал Айн" жамоаси билан ўтган мавсум ҳам тўқнаш келган эдингизлар. Тошкентдаги мағлубият ва сафарда ғалабаю. БАА жамоасининг таркиби деярли ўзгармади, фақатгина мураббийлар ўзгарди. "Пахтакор" эса катта ўзгаришларга қўл урди. Ўтган йилги баҳслардан хулоса қилиш қанчалик тўғри?

- Ўтган мавсумдаги ўйинларни эслаймиз. Бироқ бунга жуда катта эътибор бериш нотўғри. Орадан бир йил вақт ўтди. Рақиб таркиби ўзгармади. Биз эса таркибни ёшартирдик. "Ал Айн"нинг жорий мавсум Элит лигада ўтказган ўйинларини ўрганиб чиқдик. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам плей-офф босқичига йўл олиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Баҳорда ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этишни истасак, эртага яхши курашишимиз керак.

- Ўта омадсиз мавсумдан сўнг халқаро майдондаги рақибларга тайёргарлик кўриш қанчалик қийин бўлмоқда? Ҳеч нарсаси қовушмаётган жамоани кучли рақибга тайёрлай олдингизми?

- Футболчиларни бундай ўйинга тайёрлаш ёки мотивация беришнинг ҳожати йўқ. Бу Элит Чемпионлар лигаси. Ортиқча изоҳнинг кераги йўқ. Ўйиннинг аҳамиятини бутун жамоа англаб турибди. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Элит Чемпионлар лигасида иштирок этишга муносиб жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак.

Абдулла Абдуллаевга савол

- "Ал Айн" билан бир неча маротаба тўқнаш келгансиз. Ушбу жамоа ҳужумчилари қанчалик хавфли эканлигини сиздан яхшироқ биладиган футболчи бўлмаса керак. Софьян Раҳими ва Лаба Кожоларга қарши қандай қаршилик кўрсатиш бўйича жамоадошларингизга ва айниқса ҳимоячиларга эртанги ўйин олдидан қандайдир маслаҳат бердингизми?

- Ушбу жамоага қарши бир нечта маротаба ўйнаганман. Барча жамоадошларим "Ал Айн" қандай ҳужум чизиғига эга эканлигини тушуниб турибди. "Ал Айн" шу кунгача тўқнаш келган жамоаларимиз ичида энг кучли ҳужумчиларга эга. Биз эса ўзимизнинг кучли жиҳатларимизга кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз. Ҳар бир жамоа рақибнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда футбол ўйнайди. Биз яхши қаршилик кўрсатсак, рақиб ҳеч нарса қила олмайди. Биз кўпроқ ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз.

Абдулла Абдуллаевга савол

- Абдулла сиз "Ҳорфаккан" сафида БАА чемпионати ўйнагансиз. "Ал Айн" жамоаси ҳақида нималар дея оласиз. Шунингдек, бугун БАА миллий куни нишонланмоқда. Амирликларга қандай тилаклар билдирасиз?

- "Ҳорфаккан"да мени жуда илиқ кутиб олишган эди. Улардан миннатдорман. Миллий кунингиз билан ҳам барчани табриклайман. Эртага кучлироқ жамоа ғолиб бўлсин. Барчаси майдонда барчаси аниқ бўлади.

- Эртанги учрашув олдидан "Пахтакор"да яна қандай устунлик бўлиши мумкин? Масалан, майдон ҳолати ёки совуқ об-ҳаво жамоангизга қўшимча ёрдам бериши мумкинми?

- Майдон ҳолатидан хурсанд эмасман, албатта. Юқори иштиёқ ва курашувчанлик. Максимал даражадаги концентрация. Ушбу жиҳатлар эртанги ўйинда ижобий натижа қайд этишга имконият яратиб бериши мумкин.



Пахтакор

AFC Champions League Elite West . Тур 6

03/12/2024, 19:00

-
:
-
Не начался

Аль-Аин

Рейтинг: -6   

Комментарии

+2   
02 дек 18:47:39
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Beck)
Nasafga tekazib ligada bir marta adashib chempion bolish mumkin didmi manbu k*t
Суперлига - демаганку. Лига - деб элитлигани назарда тутиябди!
+2   
02 дек 17:03:02
Eldor Qushaqov
Zalda hechkim yoʻqmi????
+2   
02 дек 17:02:56
Eldor Qushaqov
Zalda hechkim yoʻqmi????
+1   
02 дек 17:30:12
насрилло
Пахтакор -Ал-Айн 3-2. (2-2) хисоби кайд этилиши аникрок. Лекин Пахтакорчилар галаба козонишини хохлаймиз!!!
   
02 дек 20:23:49
Aziz Yuldashev
Ответ на комментарий пользователя Beck)
Nasafga tekazib ligada bir marta adashib chempion bolish mumkin didmi manbu k*t
Гап нима хақида аввал билиб олиш керак
   
02 дек 20:22:26
Aziz Yuldashev
Ответ на комментарий пользователя Davronbek Abduvaliev
Пахтакорни бундай ахволга тушишига таниш билишликни чек қўйганлиги сабаб бўлди.
Жуда билағон экасизку ошна
   
02 дек 20:06:23
Азим Исмаилов
0-1 булади пахтакорда хужумчиларни йук хисоб
   
02 дек 20:06:22
Азим Исмаилов
0-1 булади пахтакорда хужумчиларни йук хисоб
   
02 дек 20:06:14
Азим Исмаилов
0-1 булади пахтакорда хужумчиларни йук хисоб
   
02 дек 19:45:55
Уткир Набиев
Файзуллаев, Иброхимхалил, Остон, четда юрган ёшлар,Яна канча иктидорлар,узимизни Суперлигада,уйнаяпти.Шуларни Бир ковуштириб Бир чиройлик команда кила оладиган Миржалолга ухшаш мураббий керак хозирги Пахтакорга шунда каттарок пулга сотиб клубни Яна бйитиш керак. Билмадим ку лекин бу йил клуб энг Кам ойлик оладиган команда га айланган деган гаплар хам юрган эди.
   
02 дек 18:36:52
Davronbek Abduvaliev
Пахтакорни бундай ахволга тушишига таниш билишликни чек қўйганлиги сабаб бўлди.
   
02 дек 18:33:57
Jek96
Guruhdagi eng kam achko jamg'argan klubni ertaga guruhdan chiqqardi bu garanglar.Nega qatnashayapti dalbanlar.Bakalashga ligani yutib olib kelasi yili chichadi.Har yili shu.
   
02 дек 17:54:35
Beck)
Nasafga tekazib ligada bir marta adashib chempion bolish mumkin didmi manbu k*t
   
02 дек 17:47:03
Azamat Turgunov
Bulaniyam aeraportta ushap oʻtirish keregidi keyin orqasiga tepib xaydardi bilet olishi bilan
   
02 дек 17:42:53
Farhod__bek1990
Ikkalasini ham yo'qotish kerak
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика