RU

Последние новости

16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  79 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  2 15:27Криштиану Роналду йилнинг энг юқори даромадли спортчиси деб топилди  5 15:01Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси легионерга айланди  2 14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  4 14:00U-20 Осиё Кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  4 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  8 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  6 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  11

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи” Новости

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи”

Ўзбек футболи тарихида ўзига яраша ва айтиш мумкинки, яхшигина из қолдиришда давом этаётган Максим Шацких ҳали фаолия­тини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Тўғри, 20 ёшу 11 ой 19 кунлигида терма жамоадаги дебютини нишонлаган Супермакс ўтган йили Уммонга қарши кечган учрашувдан сўнг  асосий эътиборини клубдаги ишларига қаратяпти. Якунлан мавсумни Украинанинг “Говерла” клубида ўтказган кенжа Шацких айни пайт оиласи даврасида ҳордиқ чиқаряпти. Ҳақиқатан ҳам, Максим терма жамоадаги ўйинлари билан мухлисларимизга олам-олам қувонч бағишлаган. У терма жамоамиз сафидаги илк учрашувидаёқ “хет-трик”ка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Битта ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ҳам айнан Шацкихдир. Бош жамоа либосида рақиблар дарвозасини кўп ишғол қилиш бўйича рекорд ҳам шу Максимга тегишли - 34та гол. Биз бўлажак футбол мавсумига янги умидлар билан қараб, ҳозирда ҳордиқ чиқараётган голеадор билан боғланиб, қисқа ва лўнда эксклюзив интервью олдик.

- Максим, салом. Кайфиятлар қандай?

- Ҳаммаси жойида. Таътилдан унумли фойдаланиб, чарчоқ ёзяпман.

- Янги мавсум учун қандай режалар тузяпсиз?

- Ҳозирча ҳеч қандай. Бор эътиборимни дам олишга қаратяпман.

- Лекин ҳали футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз, шундайми?

- Албатта. Футбол майдонида қиладиган ишларим кўп (кулади). Гап бир йил ҳақида кетмаяпти. Футболчилик фаолиятимни имкон қадар узайтиришдан умидворман.

- Ўтган мавсум хулосалари қандай бўлди?

- “Говерла” 12-ўринни эгаллади. Тўғри, бу ижобий натижа эмас. Лекин жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтганда, чидаса бўладиган кўрсаткич. Ўзимга келсак, мавсум давомида барча ўйинларда майдонга тушмадим, аммо 3та гол уришни уддаладим.

- Клубнинг футболчилардан қарзлари ҳамон сақланиб турибди, чоғи?

- Ҳа, лекин бу мавзу юзасидан чуқурлашишни истамайман.

- Украина сайтлари бу масалани жуда кўп кўтаришди. Ҳарқалай, “Говерла” футболчилар билан ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан...

- Тўғри. Ҳақиқатан ҳам, бу ҳақда жуда кўп ёзишди.

- Фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаётган экансиз, демак, таклифлар бордир...?

- Албатта, чорловлар етарли. Фақат, ҳозир улар хусусида батафсил тўхталишдан маъно йўқ.

- Ўзбекистон чемпионатида 1-2 йил ўйнаш ниятингиз йўқми?

- Масалан, қайси жамоада?

- “Локомотив”, “Насаф”, балки “Пахтакор”...

- Ҳозирча бу клублардан таклиф тушгани йўқ.

- Агар чақиришса, розилик берармидингиз?

- Аввал чақиришсин, кейин бу ҳақда ўйлаб кўраман.

- Ўзи Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Ҳар доим ҳам бундай имконият бўлавермайди. Лекин кузатмаяпман, дейишим ҳам нотўғри.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, “ИнтерФУТБОЛ” газетаси


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика