Максим Шацких: “Мураббий имконият бергунча ўйнайман”
29 мая 2014 12:36
Новости
Максим Шацких: “Мураббий имконият бергунча ўйнайман”
Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз Умммон термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. “Жар”да бўлиб ўтадиган баҳсга қизиқиш юқори.
Кеча футболчиларимиз ўйинолди машғулотини ўтказишди. Машғулот якунига етгач, бугун терма жамоа билан хайрлашув учрашувини ўтказадиган Максим Шацкихдан қисқача интервью олдик.
- Максим, Уммон терма жамоаси билан бўладиган иккинчи ўртоқлик учрашувига тайёргарлик қандай кетяпти?
- Тайёргарлик яхши. Машғулотни ўзингиз кўрдингиз. Йигитлар кўтаринки кайфиятда. Ҳамма фақат ғалабани ўйлаяпти. Менимча, қизиқарли учрашув гувоҳи бўламиз.
- Олмалиқда кечган биринчи учрашувдаги мағлубият мухлисларни анча хафа қилди. Бу сафар терма жамоамиз ишқибозларни хурсанд қилишга ҳозирми?
- Албатта, шунга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай, рақибни мағлубиятга учратишимиз керак. Лекин якуний ҳисоб қандай бўлишини ўйиндан кейин билиб оламиз.
- Уммонга қарши баҳс сиз учун терма жамоадаги хайрлашув ўйини бўлади.
- Ҳа, худди шундай. Фурсатдан фойдаланиб менга имконият беришгани учун терма жамоа мураббийларига раҳмат айтаман. Бу менинг охирги ўйиним бўлади. Вақт ўтяпти, ёш кетяпти деганларидек, энди ёшларга йўл бўшатиб бериш лозим.
- Аммо масала шундаки, сиз ҳамон Украина олий лигасида тўп тепяпсиз. Демак, терма жамоада ҳали анча пайт ўйнай олишингиз мумкин.
- Футболда авлодлар алмашинуви бўлиши керак. Биздан кўп ёшлар етишиб чиқмоқда, уларга ҳам имкон бериш зарур деб ўйлайман. Мен бу борада аллақачон қарор қабул қилиб бўлганман.
- Терма жамоадан кетиш қарори кимдан чиқди: сизданми ё мураббийданми?
- Биз биргаликда шундай қарорга келдик. Тўғри, аввало ҳаммаси ўзимга боғлиқ бўлди. Ҳар бир футболчининг жисмоний имкониятлари чегараланган бўлади. Терма жамоада ярим куч билан ўйнаш кетмайди. Футболчи миллий жамоа либосини кийиб майдонга тушдими, борини бериши шарт. Мен фаолиятимдан келиб чиқиб озми-кўпми терма жамоа учун ўйнашга муваффақ бўлдим ва бундан жудаям хурсандман. Аммо ёш ўтган сари Осиё бўйлаб парвозлар кишини толиқтириб қўяркан. Шунда кетишинг кераклигини англаб етасан.
- Лекин шунга қарамай, ҳали-бери футболдан кетмоқчи эмассиз.
- Энди буёғига фақат клуб учун ўйнайман. Аммо футболни тугатиш ниятим ҳозирча йўқ.
- Хайрлашув ўйинингизда майдонда неча дақиқа тўп суриш борасида бош мураббий билан гаплашиб кўрдингизми?
- Ўйлайманки, Миржалол Қўшоқович мени бошланғич таркибда тушириб, тезда алмаштиришга шошилмайди. Умуман олганда, мураббий кўпроқ имконият беришидан умидворман. Агар толиқиб қолсам унда ўзим ўрнимга бошқа футболчи туширишларини сўрайман.
- Айтайлик, ўйинингиз мураббийларга маъқул келиб терма жамоада яна ўйнашда давом этавер дейишса қандай йўл тутасиз?
- Тўғрисни айтсам, бу мен учун қийин савол бўлди. Ўзингиз ҳам яхши биласиз, футболда ҳаммаси бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Лекин ҳар бир футболчи аввало ўз жисмоний имкониятларини баҳолай олиши керак. Мен бир тўхтамга келиб бўлдим ва айтганимдек, буёғига ёшлар ўйнагани маъқул.
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Комментарии