RU

Последние новости

18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 18:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  4 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19

Макрон Бензема ва Франциянинг жароҳатдаги бошқа футболчиларини ЖЧ финалига таклиф қилди Новости

Макрон Бензема ва Франциянинг жароҳатдаги бошқа футболчиларини ЖЧ финалига таклиф қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон жароҳат сабаб турнирда иштирок эта олмаган терма жамоа футболчиларини ЖЧ-2022 финалига таклиф этди.

"Marca" хабарига кўра, давлат раҳбари бу футболчилар жамоанинг Аргентина билан ўйинида стадионда бўлишини истайди. Гап Карим Бензема ("Реал"), Н'Голо Канте ("Челси") ва Поль Погба ("Ювентус") ҳақида кетмоқда.

Спорт вазири Амели Удеа-Кастера бу маълумотни тасдиқлади: "У буни хоҳлаётганини биламан. Режа амалга ошиш арафасида. Логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан нима қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз. Лекин президент улар ўша ерда бўлиши ва бу саргузаштда қатнашишини истамоқда.

Олдинроқ "Реал" Бенземанинг Қатарга кетишига қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабр, якшанба куни "Лусаил" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика