Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда
09 сен 2024 18:49
Новости
Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда
Унда жами 21 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, шуларнинг тўрт нафари хорижлик ҳисобланади: Мирко Еличич (Австралия), Боян Миладинович (Сербия), Жасвиндер Синкҳ (Сингапур), Меҳдий Маҳдавикия (Эрон).


Ўқув курси умумий 8 та модулдан иборат бўлиб, у 2025 йилнинг декабрь ойида якунига етади. Бельгиялик Ги Киала Про лицензияси учун ўқиш ниятида бўлган талабгорларни саралаб олиш тизимини янгилади. Шунингдек, Лига билан келишув асосида якуний битирув имтиҳони ҳамда умумий баҳолаш тизимини қатъийлаштирди. Эндиликда Про лицензияси учун таҳсил олаётган мутахассислардан барча модуллар ҳамда имтиҳонларга жиддий ёндошув талаб этилади. Хорижлик мутахассис назорати остида ташкил этилаётган курсни якунлаш ва тегишли дипломга эга чиқиш осон бўлмайди. Мазкур талаб аввалроқ ЎФА президенти томонидан техник директор олдига вазифа сифатида белгилаб берилганди.
Шунингдек, 21 нафар мутахассиснинг Европада тажриба алмашиши учун имконият яратилади. Хусусан, модуллар орасидан Бельгия сафари ҳам ўрин олган бўлиб, унинг давомида 21 нафар мутахассис Бельгия футболи тизими, мураббийлик малакасини ўрганиш ҳамда бошқа зарурий ахборот алмашиш имкониятига эга бўлади.


Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии