Магуайр ва Кавани ПСЖ билан ўйнамайди
19 окт 2020 19:48
Новости
Магуайр ва Кавани ПСЖ билан ўйнамайди
"Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайр ва ҳужумчи Эдинсон Кавани "Пари Сен-Жермен"га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида иштирок этмайди, деб ёзади Manchester Evening News.
Манбага кўра, мазкур футболчилар "Юнайтед"нинг Парижга учган футболчилари орасида бўлишмаган.
Кавани кеча 14 кунлик карантиндан кейин МЮ билан биринчи машғулотини ўтказди. Магуайр ҳам ПСЖ билан ўйинга тайёр эмаслиги айтилмоқда.
Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" таркибида жароҳатини даволаётган Мэйсон Гринвуд ҳам йўқ.
Маълумот учун, МЮ ва ПСЖ ўртасидаги учрашув эртага ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59 да старт олиши режалаштирилган.
Комментарии