Мадриднинг “Реал” клуби жароҳатлар туфайли асосий таркибнинг икки футболчисини йўқотди
09 янв 2023 21:49
Новости
Мадриднинг “Реал” клуби жароҳатлар туфайли асосий таркибнинг икки футболчисини йўқотди
Испания Ла Лигасининг 16-туридан ўрин олган (1:2) ўйиндан сўнг "Реал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олгани маълум бўлди.
Мадрид клуби расмий сайти хабарига кўра, тиббий кўриклардан сўнг ҳимоячи Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменида жароҳатлар аниқланган.
Ҳар икки футболчининг оёғида жароҳат борлиги аниқланган. Уларнинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Футболчилар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтиши кутилмоқда, шундан сўнг уларнинг тикланиш муддати маълум бўлади.
Алаба "Вильярреал"дан учралган мағлубиятда 90 дақиқани майдонда ўтказди, Тчуамени эса 64-дақиқада алмаштирилди.
"Қаймоқранглилар" 38 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 16-турда “Атлетико”ни мағлуб этган (1:0) “Барселона” Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии