RU

Последние новости

21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  0 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  35 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  11 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида Новости

Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Хитой билан бўладиган ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти учун интервью берди.

Суҳбат давомида яқин ўтмишнинг машхур футболчиси саналадиган сербиялик мутахассис Осиё ва Европа футболида фаолият олиб боришнинг ўзига хос жиҳатлари, U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониш унинг учун ўзгача аҳамият касб этиши, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг яхши савиядаги футболчиларга айланишига ишониши, ўз вақтида “Порту” ҳамда “Бенфика” жамоалари сафида тўп суриб, қатор совринлар қўлга киритгани, шунингдек, Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани, эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳам қитъа чемпионатини ютиш ниятида экани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди:

– U-23 Осиё чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир жамоа имкон қадар яхши натижа қайд этишга уринади. Шу боисдан ҳар бир ўйинда рақиб томонидан кучли қаршиликка дуч келиниши табиий.

– Эрон билан ўйин анча мураккаб кечди. Ҳар қандай йирик мусобақада илк ўйин осон ўтмайди, одатда. Биз ғалаба қозониш ниятида эдик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Энди Хитой билан ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб – яхши савиядаги жамоа. Улар билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин мен шогирдларимга ишонаман.

– Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам соврин ютиш, Жаҳон чемпионати ёки Олимпиада каби йирик мусобақаларда қатнашиш жуда ёқимли. Мен ўйинчи сифатида кўп бора Португалия чемпионлигини қўлга киритганман, Еврокубокларда, Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Сербия ёшлар терма жамоаси устози сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиқиш насиб этган. Эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан катта муваффаққиятларга эришишни истайман. Айни пайтдаги асосий мақсадимиз – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

Шу ва шу каби саволларга берилган батафсил жавобларни бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида томоша қилиш имконига эга бўласиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика