RU

Последние новости

08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  0 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  3 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  4 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  32 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  47

Любинко Друлович: "Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз" Новости

Любинко Друлович: "Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини олдинда январь ойида Таиланд яшил майдонларида ўтадиган Осиё чемпионати кутиб турибди.

Биласиз, мазкур мусобақада кучли учликдан ўрин оладиган юрт вакиллари Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқишади.

Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз қитъа биринчилигига тайёргарликни давом эттирмоқда. Терма жамоамиз пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. 28 август санасидан эътиборан йиғинга киришилади ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб борилади.

Қайд этиш жоиз, мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу йиғин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичнинг олдиндаги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.



- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига режа асосида тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Ёзда Миср олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюрди ва ушбу юрт вакиллари билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказдик. Ана энди яна бир маҳоратли футболчилардан иборат терма жамоа – Эронга қарши баҳс олиб борамиз. Имкон қадар яхши салоҳиятга эга рақибларга қарши баҳс олиб бориш орқали қайси чизиқларни яхшилаш, қандай жиҳатларга янада кўпроқ эътибор қаратиш лозим эканини билиб олиш имконига эга бўламиз.

Эронга қарши 2 та ўйин ўтказамиз. Дастлабки баҳс 6 сентябрь куни, иккинчи эса 9 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу галги йиғин доирасида ҳам терма жамоамизнинг асосини ташкил этиши кутилаётган футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олишимиз мумкин бўлади.

Қувонарли жиҳати шундаки, айни пайтда бир қатор футболчиларимиз ўз клублари сафида етакчилар сифатида гавдаланишмоқда ва Суперлигада барқарор ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Биз – мураббийлар штаби эса имкон қадар ҳар бир кўз остимизга олган ўйинчининг ўз клуби таркибидаги ўйинларини ҳам бевосита стадиондан туриб кузатишга ҳаракат қиляпмиз. Айрим футболчиларимиз миллий терма жамоа сафига жалб этилаётгани ҳам қувонарли ҳол.

Режага кўра, январь ойига қадар ҳар ой йиғин ташкил этган ҳолда қитъа чемпионатига ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Октябрь ойида Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда миллий чемпионат учрашувлари якунига етгач, футболчиларимизга бироз дам олиш имконини тақдим этамиз. Сўнгра Осиё чемпионати олдидан ҳал қилувчи йиғинни ўтказамиз.

Қитъа биринчилигига имкон қадар пухта ҳозирлик олиб боришга ва чемпионат давомида ишқибозларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди мутахассис.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика