RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  12 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

U-23 Осиё чемпионати. Любинко Друлович: “Биз мусобақага тайёрмиз” Новости

U-23 Осиё чемпионати. Любинко Друлович: “Биз мусобақага тайёрмиз”

Хабарингиз бор, бугун Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса эртага Эронга қарши баҳс билан чемпионатдаги иштирокини бошлайди. Бугун мусобақадан аввал матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз устози Любинко Друлович ва гуруҳдаги бошқа жамоалар мураббийлари иштирок этишди.

Любинко Друлович (Ўзбекистон): “С” гуруҳи жуда ҳам қийин квартет бўлди. Тўртала жамоада ҳам имконият бир хил. Биз ҳам учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Олдинда бизни Эронга қарши учрашув кутиб турибди. Бу ўйинга ҳозир бор эътиборимиз қаратилган. Ушбу баҳсдан сўнг қолган ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.

– Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Тайёргарлик доирасида маҳаллий иқлим ва озиқ-овқатига мослашишда муаммо бўлмадими? Шунингдек, таркибда Остон Урунов йўқлигига қандай изоҳ айта оласиз?

– Савол ва омад тилаганингиз учун раҳмат. Ҳар бир ўйин осон ўтади дея олмайман. Биринчи бор Таиланддамиз. Шароитдан нолийдиган жойимиз йўқ. Бизга барча шароитларни яратиб беришган. Айни пайтда танлаган футболчиларим Олимпия ёшидаги энг кучлиларидир. Ҳозир таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапириш бироз ноўрин деб ўйлайман. Биз мусобақага тайёрмиз. Насиб қилса, ҳар бир ўйинда чиройли ва яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Хак-Бум Ким (Кореа): Мусобақа давомида жуда ҳам қийин учрашувлар кутиб турибди. Барча жамоалар ўзига яраша кучли жиҳатга эга. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтади. Биз ҳам энг сара футболчиларимизни танлаб келдик ва барча ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.

Веи Хао (Хитой): Жамоамиз яхши тайёргарлик кўрди. Ташкилотчилар барча шароитларни яратиб берган. Биз мусобақа давомида барча бор кучимизни ишга соламиз.

Ҳамид Эстили (Эрон): Мезбонларга ва ташкилий қўмитага раҳмат айтиб қолмоқчиман. Гуруҳдаги қолган 3 жамоага ўз ҳурматимни билдириб қоламан. Гуруҳимизда кучли жамоалар жам бўлган. ФИФА тақвими йиғин ва ўртоқлик учрашувларини кўнгилдагидек ўтказишимизга бироз ҳалал берди. Шундай бўлса ҳам биз мусобақада яхши натижа кўрсатишга умид қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз. Улар билан 2 бор ўртоқлик учрашини ўтказдик. Ўйинчиларим мусобақага тайёргарлик жараёнида қаттиқ меҳнат қилишди. Доим биринчи ўйин қийин бўлади. Шу боис эртангги Ўзбекистонга қарши ўйин ҳам осон кечмайди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика