RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  39 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  130 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  13 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  36 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Любинко Друлович: "Бахтлиман" Новости

Любинко Друлович: "Бахтлиман"

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги БАА - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан сўнг Любинко Друлович матбуот анжуманида қатнашди.

"Мен бахтлиман. Жуда хурсандман. Ўйлашимча бугун жамоам катта иш бажарди. Ўйин аввалида дарвозабонимиз ажойиб сейв ижро этди. Кейин ҳисоб 1:1 бўлганда биз устунликни қўлга олдик.

Ўзбекистонда чемпионат ноябрда тугаганди. Бу орада ўйинчилар озроқ дам олиб, кейин бир ойлик йиғинга киришишди. Уларни жисмоний ҳолатини назорат қилиш қийин бўлди. Учрашувларда ҳам кучни тўғри тақсимлашга ҳаракат қилдик. Кейинчалик ҳам шундай ишлаймиз.

Мен гол ўтказганимизда ҳам хотиржам эдим. Чунки шогирдларим гол уриш салоҳиятига ишонардим. Биз ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эдик. Айниқса ҳужумимиз бугун албатта гол уришига ишонч бор эди. Энди шу тариқа давом эттиришимиз керак.

Ўйлашимча Европа футболидан нимадир олиб кира олганмиз. Португалия футболида кўп ишладим. Менга ҳужумкор футбол яқин. Ўзбекистон ҳам шундай ўйнайди. Ижрочилар ҳам бор. Бизда амалдаги чемпионлар бор. Уларнинг ишончли ўйини муҳим. Мана шундай жамоани шакиллантриганимиздан жуда бахтлиман. Бизни олдинда Саудия Арабистонидек кучли терма жамоа билан ўйнаймиз. Улар билан ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганмиз. Уларда тикланиш учун бир кунга кўпроқ вақт бор. Аммо биз ҳам бу фарқни йўққа чиқаришга тайёр бўламиз", - дейди Друлович.



Рейтинг: +204   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика